Жаҳон

Дунё бўйлаб гуманитар ёрдам: Европа Иттифоқи 710 млн евро ажратади

Маблағларнинг бир қисми Африка, Фаластин ҳудудлари, Ливан ва Украинага йўналтирилади.

Дунё бўйлаб гуманитар ёрдам: Европа Иттифоқи 710 млн евро ажратади

Европа Иттифоқи можаролар, табиий офатлар ва бошқа инқирозлардан жабр кўрганларга қўшимча 710 млн евро миқдорида гуманитар ёрдам ажратади.

 

Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен 26 сентябрь куни Нью-Йоркдаги Global Citizen Festival иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида маълум қилди. Фестиваль кейинчалик ноқулай об-ҳаво сабаб бекор қилинган.

 

Маблағларни тақсимлашда Африкага, шунингдек, мажбурий кўчирилган шахслар ва уларни қабул қилаётган жамоаларга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африка мамлакатларида миграция билан боғлиқ чора-тадбирларга қарийб 380 млн евро йўналтирилади.

 

Яна 252 млн евро қуролли можаролар, аҳолининг мажбурий кўчирилиши, эпидемиялар ва табиий офатлар оқибатларига қарши шошилинч ёрдам кўрсатишга сарфланади. Ушбу маблағнинг 97 млн евроси Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африка мамлакатларига, 103 млн евроси Фаластин ҳудудлари ва Ливанга, 52 млн евроси эса Украинага, жумладан, қишга тайёргарлик кўриш учун йўналтирилади.

 

2026 йилда EИ дунё бўйлаб гуманитар ёрдам учун қарийб 1,9 млрд евро ажратишни режалаштирган. Шундан 557 млн евроси Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африка мамлакатларига, 463 млн евроси Яқин Шарқ ва Шимолий Африкага мўлжалланган.

 

Украина ва Молдовага йўналтириладиган гуманитар ёрдам ҳажми эса йил давомида 248 млн еврогача оширилган. Ушбу маблағлар озиқ-овқат, тиббий ёрдам, уй-жойларни тиклаш, пул тўловлари ва қишга тайёргарлик кўришга йўналтирилади.

 

Еврокомиссия маълумотларига кўра, Россия Украинага қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан бери EИ Украинадаги гуманитар ёрдам дастурларига 1,4 млрд евродан ортиқ маблағ ажратган.

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилганини ва жамоатчилик учун бошқа хавф йўқлигини билдирган.

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Украина президенти Украина Ҳаво кучлари ва Қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.