Ўзбекистон

Аграр соҳада молиявий қўллаб-қувватлаш: айрим йўналишларга субсидиялар берилади

Пахта етиштириш, пахта-тўқимачилик кластерлари, ем-хашак экинлари ва совитилган гўшт импортини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар ажратилади.

Аграр соҳада молиявий қўллаб-қувватлаш: айрим йўналишларга субсидиялар берилади

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш ва аграр соҳадаги таваккалчиликларни бошқариш тизимини такомиллаштиришга қаратилган янги чоралар белгиланди.

 

Бу ҳақда «Аграр соҳада молиявий қўллаб-қувватлаш самарадорлигини ошириш ва таваккалчиликларни бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорида (ПҚ 354 сон, 2026 йил 28 сентябрь) назарда тутилган.

 

Қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги субъектларига бир қатор субсидиялар ажратилади. Жумладан:

 

  • 2026 йил ҳосилида 4- ва 5-навли пахтадан ташқари пахта хомашёсининг ҳар бир тоннаси учун 500 минг сўм субсидия берилади;
  • 2026 йилда пахта тўқимачилик кластерлари ва улар таъсисчиси бўлган корхоналарга бириктирилган ер майдонларида етиштирилган пахтанинг ҳар бир гектари учун 1,5 млн сўм субсидия ажратилади;
  • 2027–2029 йилларда чорвачилик хўжаликларига асосий майдонларда озуқа экинлари етиштирилган ҳар бир гектар учун 500 минг сўм миқдорида йиллик субсидия берилади. Бунда субсидия Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги хулосаси асосида ажратилади;
  • 2026 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 июнгача тадбиркорлик субъектларига совитилган мол ва қўй гўштини импорт қилишда ҳар бир килограмм учун 2,5 минг сўм субсидия берилади.

 

Шунингдек, 2027 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача ҳуқуқий тажриба тариқасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича «Натижавий субсидия» тизими жорий этилади.

 

Ушбу тизимда субсидия миқдори фақат амалга оширилган харажатларга эмас, балки ҳосилдорлик, маҳсулот сифати ва бошқа натижа кўрсаткичларига ҳам боғлиқ ҳолда белгиланади.

 

Қарорда қишлоқ хўжалигини суғурталаш бўйича ҳам янги тартиблар белгиланган. Жумладан, уч йил давомида суғурта ҳодисаси кузатилмаган қишлоқ хўжалиги корхоналарига тўртинчи йилдан бошлаб суғурта мукофотининг 10–20 фоизи миқдорида чегирма бериш амалиёти йўлга қўйилади.

 

Бундан ташқари, суғурта мукофотларининг 3–5 фоизи огоҳлантирувчи тадбирлар захирасига йўналтирилади.

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Тадбир давомида жами 138 031 флакон дори воситаси, 225 килограмм дори воситалари хомашёси, 39 053 дона қадоқлаш идишлари ҳамда ишлаб чиқариш жиҳозлари ҳам йўқ қилинди.

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Сайёр судда 30 нафар отанинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилган.

Нукусда кредит қарзи сабаб “HOWO” хатланди

Нукусда кредит қарзи сабаб “HOWO” хатланди

Ижро ҳужжатига кўра, фуқаронинг банкдан 2,2 млрд сўм қарзи бўлган.

Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Маълум бўлишича, фуқаро тадбиркорга тегишли жойни ноқонуний равишда эгаллаб олган.

Бизнес таклифи ортидаги фирибгарлик: Ўзбекистонда қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланди

Бизнес таклифи ортидаги фирибгарлик: Ўзбекистонда қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланди

У фуқароларга қўшма бизнес таклиф қилиб, катта миқдордаги пулни фирибгарлик йўли билан олганликда гумонланмоқда.

Чанг, олтингугурт диоксиди ва углерод оксиди: Бекободдаги корхонада экологик қоидабузарликлар аниқланди

Чанг, олтингугурт диоксиди ва углерод оксиди: Бекободдаги корхонада экологик қоидабузарликлар аниқланди

Корхона ҳавога меъёрдан 1 533 баравар кўп зарарли модда чиқарган.

“Заправка”лар фаолияти вақтинча тўхтатилиши мумкин: газ таъминотида устуворлик кимларга берилади?

“Заправка”лар фаолияти вақтинча тўхтатилиши мумкин: газ таъминотида устуворлик кимларга берилади?

“Ўзгидромет” 9–11 ноябрь кунлари ёмғир, шимолий ва тоғли ҳудудларда қор ёғишини прогноз қилмоқда.

Тошкент халқаро мулоқот майдонига айланади: БМТ сессияси ўтказилади

Тошкент халқаро мулоқот майдонига айланади: БМТ сессияси ўтказилади

Тошкентдаги сессияда гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласига қарши курашиш, минтақавий ҳамкорлик ва тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинади.