Жаҳон

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

 

АҚШ президенти Дональд Трамп Microsoft асосчиси Билл Гейтснинг сунъий интеллектнинг эҳтимолий хавфлари ҳақидаги қарашлари ўзгарганини маълум қилди.

 

Трамп бу ҳақда Оқ уйда йирик технологик компаниялар раҳбарлари билан учрашувдан сўнг гапирди. Унинг айтишича, Гейтс энди сунъий интеллект бир миллиард одамнинг ўлимига олиб келиши мумкин, деган фикрни илгари сурмаяпти.

 

“У энди бундай демаяпти. Якшанба куни нима дегани менга аҳамиятсиз, чунки кеча у умуман бундай демади. Аслида, у бунинг аксини айтди”, — деган Трамп.

 

Президент Гейтснинг сунъий интеллект бўйича хавотирларини глобал исиш ҳақидаги хавотирларга ўхшатди.

 

Билл Гейтс 27 сентябрь куни NBC телеканалининг “Meet the Press” дастурида сунъий интеллектни назорат қилиш масаласида ҳукумат ва қонунчилар фаолроқ иштирок этиши кераклигини айтган. У хавфсизлик чораларини фақат компанияларнинг ўзини ўзи тартибга солишига қолдириш етарли эмаслигини таъкидлаган.

 

Гейтс аввалги чиқишларида ҳам AI’нинг назоратсиз ривожланиши жиддий хавфларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Reuters хабарига кўра, у сиёсатчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва технология компаниялари хавфсизлик механизмларини ишлаб чиқишда биргаликда иштирок этиши кераклигини билдирган.

 

Сунъий интеллектни ривожлантириш ва уни тартибга солиш бўйича баҳслар сўнгги кунларда АҚШда кучайди. Anthropic, OpenAI ва бошқа компаниялар вакиллари AI хавфсизлиги масаласида эҳтиёткорликни кучайтиришга чақирayotgan бир пайтда, Трамп технологик тараққиётни секинлаштиришга қарши эканини билдирган.

 

29 сентябрь куни Трамп йирик технологик компаниялар раҳбарлари билан учрашиб, AI хавфсизлиги бўйича ихтиёрий келишувни ҳам эълон қилган.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган

Дастлабки маълумотларга кўра, оролга иккита ракета тушган.

Тўртта вагон аланга ичида қолди: Ҳиндистонда поезд ёниб кетди

Тўртта вагон аланга ичида қолди: Ҳиндистонда поезд ёниб кетди

Вагонлардан биридаги вентиляторда қисқа туташув юзага келгани ёнғинга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

“Мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз” — Садир Жапаров

“Мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти унинг шаънига шеър ўқимоқчи бўлган аёлни тўхтатиб, бундай қилмасликни сўради.

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Агар қонунбузарлик тасдиқланса, TikTok жаримага тортилиши мумкин.

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон 21 ёшли фуқароси Россия армиясига алдов йўли билан жалб қилинганини билдирди.