Жаҳон

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ



БМТ Қочқинлар бўйича олий комиссари (БМТ ҚОКБ) маълумотларига кўра, 2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари, яъни 44 фоизи мактабга бормаган.


Ҳисоботда таъкидланишича, таълим соҳасидаги глобал молиялаштиришнинг қисқариши миллионлаб қочқин болаларни таълимдан маҳрум қилиши ва бу йўналишда эришилган ютуқларни ортга суриши мумкин.


Қочқин болалар учун бошланғич таълимдан ўрта таълимга ўтиш асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. 2025 йилда бошланғич мактаб ёшидаги қочқин болаларнинг 65 фоизи мактабда таълим олган. Ўрта мактаб ёшидаги болалар орасида эса бу кўрсаткич атиги 32 фоизни ташкил этган.


Таълимдаги тафовут қизлар орасида янада яққол намоён бўлмоқда. Бошланғич таълимда қизлар ва ўғил болаларнинг мактабга қатнаш даражаси деярли тенг бўлса-да, ўрта таълим босқичида фарқ сезиларли даражада ошмоқда.


БМТ ҚОКБ бунга қашшоқлик, хавфсизликка таҳдидлар, эрта турмуш қуриш ва бошқа омиллар сабаб бўлаётганини қайд этган. Ушбу омиллар, айниқса, ўсмир қизларнинг таълимни давом эттиришига тўсқинлик қилмоқда.


Олий таълимда эса қочқинлар учун имкониятлар бироз яхшилангани қайд этилган. 2025 йилда университетларда таҳсил олаётган қочқинлар улуши 11 фоизга етган. Бу 2024 йилдаги 9 фоизлик кўрсаткичдан юқори.


Шунингдек, илк бор 450 мингдан ортиқ қочқин олий таълим олиш имкониятига эга бўлган. Бироқ бу имкониятлар ҳам мамлакатлар кесимида бир хил эмас.


Ҳисоботга кўра, маълумот тақдим этган мамлакатларнинг 80 фоизидан ортиғида олий таълим олишни истаган қочқинлар улуши миллий ўртача кўрсаткичдан паст. Кам даромадли ва можаролардан жабр кўрган давлатларда эса қочқинларнинг атиги 2 фоизи университетларда таҳсил олмоқда.


БМТ ҚОКБ халқаро ҳамжамият ва ривожланиш бўйича ҳамкорларни қочқинлар таълимини молиялаштиришни давом эттиришга ҳамда қочқинларни қабул қилаётган мамлакатларнинг миллий таълим тизимларига инвестиция киритишга чақирди.

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Агар қонунбузарлик тасдиқланса, TikTok жаримага тортилиши мумкин.

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон 21 ёшли фуқароси Россия армиясига алдов йўли билан жалб қилинганини билдирди.

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий маъмурият ҳужум юзасидан қарама-қарши маълумот берган.

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Унинг соф бойлиги сўнгги ҳафтада 90 миллиард долларга қисқарган.

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

Оқ уйда 4–5 ноябрь кунлари Дональд Трамп ва миллий хавфсизлик жамоаси Эронга зарбаларни қайта бошлаш масаласини муҳокама қилган.

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Учрашувда Олешки шаҳридаги гуманитар операция ва икки давлат билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

У ўз ишидан мамнунлигини ва президент учун ишлаш доим режасида бўлганини айтган.

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар ўқитувчи ҳам бор.