Жаҳон

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

АҚШ ва коалиция ҳамкорлари Ироқда ИШИДга қарши олиб борилган «Inherent Resolve» операциясини расман якунлади. Бу ҳақда Пентагон бош матбуот котиби Шон Парнелл маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, коалиция кучлари ва ҳарбий техникасининг Эрбил авиабазасидан тартибли равишда олиб чиқилиши Ироқда ИШИДни мағлуб этишга қаратилган ҳарбий миссиянинг якунланганини англатади.

 

Пентагон АҚШ бошчилигидаги кампания қарийб 12 йил давом этгани ва натижада ИШИД Ироқ ҳамда минтақада уюшган ҳарбий таҳдид сифатида мағлуб этилганини билдирди.

 

Эндиликда хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий вазифа Ироқ хавфсизлик кучлари, жумладан, Пешмерга ва Ироқ Курдистонидаги бошқа кучлар зиммасига ўтади. АҚШ эса Ироқ томонига мақсадли ҳарбий тайёргарлик ва разведка ёрдамини давом эттиради.

 

Пентагон маълумотига кўра, ИШИД қолдиқлари ҳамда Ироқ суверенитети ва минтақавий барқарорликка таҳдид солаётган Эрон билан иттифоқдош қуролли гуруҳларга қарши кураш бўйича асосий масъулият энди Ироқ ҳукуматига юкланади.

 

Шу билан бирга, АҚШ Ироқ билан терроризмга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликни давом эттиришини маълум қилди. Вашингтон ИШИДнинг Ироқ ҳудудида қайта тикланишига йўл қўймаслик учун Бағдод ва бошқа ҳамкорлар билан ишлашда давом этади.

 

Пентагон вакили АҚШ кучли ва суверен Ироқни қўллаб-қувватлашини, бу эса икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, дипломатик ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун асос бўлишини таъкидлади.

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Агар қонунбузарлик тасдиқланса, TikTok жаримага тортилиши мумкин.

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон 21 ёшли фуқароси Россия армиясига алдов йўли билан жалб қилинганини билдирди.

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий маъмурият ҳужум юзасидан қарама-қарши маълумот берган.

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Унинг соф бойлиги сўнгги ҳафтада 90 миллиард долларга қисқарган.

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

Оқ уйда 4–5 ноябрь кунлари Дональд Трамп ва миллий хавфсизлик жамоаси Эронга зарбаларни қайта бошлаш масаласини муҳокама қилган.

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Учрашувда Олешки шаҳридаги гуманитар операция ва икки давлат билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

У ўз ишидан мамнунлигини ва президент учун ишлаш доим режасида бўлганини айтган.

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар ўқитувчи ҳам бор.