Жаҳон

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Октябрь ойи бошида Қуёшда юз берган плазма отилиши сабабли Ерда геомагнит фаоллик кучайиши кутилмоқда. Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини прогноз қилган.

 

Маълумотларга кўра, 28 сентябрь куни Қуёшда содир бўлган тож массасининг отилиши натижасида ҳосил бўлган плазма булути 1–2 октябрь кунлари Ерга етиб келиши кутилмоқда.

 

1 октябрда геомагнит фаоллик ошиши, бироқ магнит бўрони кузатилмаслиги прогноз қилинмоқда. 2 октябрда эса фаоллик энг юқори даражага етиб, айрим вақт оралиғида G1 даражасидаги магнит бўрони юз бериши мумкин.

 

3 октябрга келиб Қуёшдаги отилиш оқибатлари аста-секин сусайиши кутилмоқда. Шунга қарамай, геомагнит фаоллик бир муддат юқори бўлиб қолиши мумкин.

 

Шунингдек, 30 сентябрь куни Қуёшда C9 синфидаги чақнаш қайд этилган. Дастлабки таҳлилларга кўра, у билан боғлиқ плазма булути Ер орбитасига сезиларли таъсир кўрсатмасдан ўтиб кетиши мумкин.

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Агар қонунбузарлик тасдиқланса, TikTok жаримага тортилиши мумкин.

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон 21 ёшли фуқароси Россия армиясига алдов йўли билан жалб қилинганини билдирди.

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий маъмурият ҳужум юзасидан қарама-қарши маълумот берган.

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Унинг соф бойлиги сўнгги ҳафтада 90 миллиард долларга қисқарган.

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

Оқ уйда 4–5 ноябрь кунлари Дональд Трамп ва миллий хавфсизлик жамоаси Эронга зарбаларни қайта бошлаш масаласини муҳокама қилган.

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Учрашувда Олешки шаҳридаги гуманитар операция ва икки давлат билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

У ўз ишидан мамнунлигини ва президент учун ишлаш доим режасида бўлганини айтган.

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар ўқитувчи ҳам бор.