Жаҳон

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

 

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитларини яхшилаш талаби билан бошланган норозилик намойишлари мамлакат бўйлаб кенгайиб, айрим ҳудудларда полиция билан тўқнашувларгача етиб борди.

 

Норозиликлар аввал Париж атрофидаги Ил-де-Франс минтақасида бошланган. Кейинчалик улар мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам тарқалган. Ўқувчилар гавжум синфлар, ўқитувчилар етишмаслиги, мактаб биноларининг таъмирталаб ҳолати ва дарс жадвалининг ҳаддан ташқари зичлигидан норози эканини билдирмоқда. Университет талабалари ҳам ҳаракатга қўшилган.

 

30 сентябрь куни Франция ички ишлар вазири Лоран Нюнез норозиликлар 356 та мактабга тарқалганини маълум қилган. Шу куни 625 киши ҳибсга олинган, 83 нафар полиция ва жандарм жароҳатланган. Таълим вазири Эдуард Геффрай эса норозиликлар бошланганидан бери 119 нафар ўқувчи ва мактаб ходими жароҳатланганини билдирган.

 

1 октябрь куни вазият янада кескинлашган. Франция Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, шу куннинг ўзида 1 949 киши ҳибсга олинган. Ҳаракатлар жами 1 027 та таълим муассасасига таъсир кўрсатган, шундан 222 таси тўлиқ блокланган. Бир кун давомида 305 нафар полиция ва жандарм жароҳатланган.

 

Президент ёшларнинг муаммолари ва хавотирларини тушунишини айтган, бироқ зўравонликни оқлаб бўлмаслигини таъкидлаган. Ҳукумат ўқувчилар ўз талаб ва ташвишларини билдира олиши учун маслаҳат платформасини ишга туширишини маълум қилган.

 

Таълим вазири Эдуард Геффрай хавфсизликка таҳдид мавжуд бўлган ёки кириш йўллари тўсилган мактабларда дарсларни вақтинча масофавий шаклга ўтказишни буюрган. Ҳукумат маълумотига кўра, жума куни 400 дан ортиқ таълим муассасасини ёпиш ва дарсларни масофадан ташкил этиш режалаштирилган.

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Агар қонунбузарлик тасдиқланса, TikTok жаримага тортилиши мумкин.

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон 21 ёшли фуқароси Россия армиясига алдов йўли билан жалб қилинганини билдирди.

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий маъмурият ҳужум юзасидан қарама-қарши маълумот берган.

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Унинг соф бойлиги сўнгги ҳафтада 90 миллиард долларга қисқарган.

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

Оқ уйда 4–5 ноябрь кунлари Дональд Трамп ва миллий хавфсизлик жамоаси Эронга зарбаларни қайта бошлаш масаласини муҳокама қилган.

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Учрашувда Олешки шаҳридаги гуманитар операция ва икки давлат билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

У ўз ишидан мамнунлигини ва президент учун ишлаш доим режасида бўлганини айтган.

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар ўқитувчи ҳам бор.