Жаҳон

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Собиқ иттифоқ даврида  телевизион «даволаш сеанслари» билан машҳур бўлган Анатолий Кашпировский 87 ёшида вафот этди. У 3 октябрь куни Москва шаҳрида ҳаётдан кўз юмган.

 

Кашпировскийнинг вафот этгани ҳақида россиялик телебошловчи Андрей Малахов маълум қилган. Кейинчалик бу хабар унинг яқин вакили Сергей Рудих томонидан ҳам тасдиқланган. Унинг сўзларига кўра, Кашпировскийнинг қон босими кескин тушиб кетган ва тез ёрдам чақирилган. У шифохонага олиб кетилган, бироқ юраги тўхтаган. Юрак фаолиятининг тўхташига нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқланмоқда.

 

Анатолий Кашпировский 1939 йил 11 августда Украинанинг Став­нитса қишлоғида туғилган. У Виннитса тиббиёт институтини тамомлаган ва қарийб 25 йил давомида психиатрия шифохонасида ишлаган.

 

Унга катта шуҳрат 1980 йилларнинг охирида келган. 1989 йилда Марказий телевидениеда Кашпировскийнинг «соғломлаштириш сеанслари» намойиш этила бошлаган. Дастурлар давомида у томошабинларга гипноз ва турли психотерапевтик усуллар орқали таъсир кўрсатган. Унинг кўрсатувлари бутун собиқ иттифоқ бўйлаб миллионлаб одамларни телевизор қаршисига жамлаган.

 

Кашпировский телевизион фаолияти давомида масофадан туриб турли касалликларни даволаш мумкинлигини таъкидлаган. У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган. Кейинчалик унинг усуллари илмий ва тиббий доираларда кескин танқид қилинган. Россия Фанлар академияси 2024 йилда Кашпировскийнинг усулларини сохта илмга оид деб баҳолаган.

 

Кашпировский кейинчалик сиёсат билан ҳам шуғулланган. 1993 йилда у Россия Давлат думаси депутати этиб сайланган. 1995 йилда Будённовскдаги гаровга олинганлар билан боғлиқ вазиятда террорчилар билан музокараларда қатнашган.

 

У сўнгги йилларда ҳам ўз фаолиятини тўлиқ тўхтатмаган. 2020 йилдан бошлаб YouTube орқали онлайн «соғломлаштириш сеанслари» ўтказган.

 

 

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Унинг соф бойлиги сўнгги ҳафтада 90 миллиард долларга қисқарган.

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

Оқ уйда 4–5 ноябрь кунлари Дональд Трамп ва миллий хавфсизлик жамоаси Эронга зарбаларни қайта бошлаш масаласини муҳокама қилган.

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Учрашувда Олешки шаҳридаги гуманитар операция ва икки давлат билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

У ўз ишидан мамнунлигини ва президент учун ишлаш доим режасида бўлганини айтган.

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар ўқитувчи ҳам бор.

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Ҳозирча таҳдидлар ортида ким тургани аниқланмаган, бироқ ҳодисалар Россияни Европадаги гибрид ҳужумларда айблаётган расмийларнинг хавотирларини кучайтирди.

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Демократлар Конгрессда назоратини қўлга киритгач, АҚШ президенти, унинг оиласи ва маъмурияти фаолиятини бир қатор йўналишларда текширишни режалаштирмоқда.

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

Нефть нархи ва давлат облигациялари даромадлилиги пасайди, жаҳон фонд бозорларидаги акциялар қиймати эса ошди.