Ўзбекистон

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

 

Ижтимоий тармоқларда Истанбулдан Фарғонага учган йўловчиларнинг 99 та багажи қолдириб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга «Centrum Air» авиакомпанияси расмий муносабат билдирди.



Қайд этилишича, C6 316 Истанбул — Фарғона рейсида ҳаво кемасига юк ортишда эксплуатацион чекловлар жорий этилган. Қарор парвозлар хавфсизлиги талабларига қатъий мувофиқ равишда қабул қилинган. Шу сабабли 99 дона багаж ушбу рейс билан манзилга етказилмаган.



«Ушбу вазият таъсир қилган барча йўловчилардан чин дилдан узр сўраймиз. Багажсиз учиб келиш қанчалик ноқулай ва ёқимсиз эканини тушунамиз», дейилади хабарда.



Авиакомпания багажларни имкон қадар тезроқ етказиб бериш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, багажлар 5 октябрь куни соат 22:00 да Фарғона аэропортига етказилади.

Ишга кириш учун 400 доллар: Самарқандда мактаб директори ушланди

Ишга кириш учун 400 доллар: Самарқандда мактаб директори ушланди

У фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилиш эвазига пул талаб қилган.

Янги технологиялар ва хавфсизлик: Самарқандда ШҲТ+ экспертларининг илк учрашуви ўтказилмоқда

Янги технологиялар ва хавфсизлик: Самарқандда ШҲТ+ экспертларининг илк учрашуви ўтказилмоқда

Тадбирда аъзо давлатлар, кузатувчилар ва ҳамкор мамлакатлар махсус хизматлари вакиллари қатнашмоқда.

Пулни қайтариш муддати йўқ, кафолат белгиланмаган: 132 та қурувчи шартномасида камчилик топилди

Пулни қайтариш муддати йўқ, кафолат белгиланмаган: 132 та қурувчи шартномасида камчилик топилди

9 ойда фуқаролардан қурилиш сифати ва объектларнинг кеч топширилиши юзасидан 1 700 дан ортиқ шикоят келиб тушган.

Сохта ЙҲХХ ходими пул ундирди: ҳайдовчиларни чув туширган ўқувчи ушланди

Сохта ЙҲХХ ходими пул ундирди: ҳайдовчиларни чув туширган ўқувчи ушланди

У ходим номидан сохта профиль яратиб, жарималарни тўлашга ёрдам бериш баҳонасида фуқаролардан пул олган.

Буюртма асосида одам ўғирлаш: Тошкентда икки гумонланувчи ушланди

Буюртма асосида одам ўғирлаш: Тошкентда икки гумонланувчи ушланди

Уларнинг телефонидан яна бир фуқарони электрошокер ёрдамида олиб қочиш режасига оид ёзишмалар топилган.

Аҳоли учун ажратилган газни талон-торож қилиш ҳолати фош этилди: газ таъминоти ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Аҳоли учун ажратилган газни талон-торож қилиш ҳолати фош этилди: газ таъминоти ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига газ ва кўмир етказиб бериш устидан назорат кучайтирилади.

Бекатларда кутиш вақти узаймоқда: Тошкентда автобуслар нега кечикмоқда?

Бекатларда кутиш вақти узаймоқда: Тошкентда автобуслар нега кечикмоқда?

Транспорт бошқармаси  автобусларнинг ҳаракат интервали нега бузилаётганига изоҳ берди.

Тошкентда одам ўғирлашга уриниш: икки киши ушланди

Тошкентда одам ўғирлашга уриниш: икки киши ушланди

Улар бир фуқарони мажбуран автомашинага ўтқазиб олиб кетган, шунингдек, яна бир кишини электрошокер ёрдамида ҳушсизлантириб бўлса ҳам олиб келиш ҳақида топшириқ олган.