Сиёсат

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

 

6 ноябрь куни Остона шаҳрида Ақаба жараёни доирасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг сунъий интеллект соҳасидаги хавфсизлик масалаларига бағишланган учрашуви бўлиб ўтди. Унда Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.

 

Тадбирда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Иордания қироли Абдулла ИИ, шунингдек, Озарбайжон ва Қирғизистоннинг юқори даражали вакиллари ҳамда бошқа хорижий меҳмонлар қатнашди.

 

Учрашувда халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, рақамли технологиялар ривожи билан боғлиқ янги хавф-хатарлар муҳокама қилинди. Давлатлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ва, айниқса, ёшлар орасида радикаллашувнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидлар кучайиб бораётган шароитда Ақаба жараёнининг аҳамиятини юқори баҳолади.

 

Сунъий интеллект жадал ривожланиши инсоният учун катта имкониятлар яратиши билан бирга, янги таҳдидларни ҳам юзага келтираётгани қайд этилди. Шу муносабат билан сифатли таълимни ривожлантириш ва инсон салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш учун шароит яратиш хавфсизликнинг муҳим пойдевори экани таъкидланди.

 

Президент “Инсон манфаатлари йўлида рақамли тараққиёт” ташаббусини илгари сурди. У маърифат ва илмга интилиш анъаналарини замонавий илм-фан ютуқлари билан уйғунлаштириш, сунъий интеллект имкониятларини билимларни кенг тарқатиш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва инсон камолотига хизмат қилдиришни назарда тутади.

 

Шунингдек, БМТнинг Сунъий интеллектни бошқариш масалалари бўйича глобал мулоқоти қўллаб-қувватланди.

 

Ўзбекистон глобал саъй-ҳаракатларга амалий ҳисса қўшиш мақсадида мамлакатда БМТ Аксилтеррор бошқармасининг минтақавий офисини очишга тайёрлигини билдирди. Ушбу офис Марказий Осиё давлатларига террорчилик мазмунидаги материаллар ҳақида огоҳлантириш каналларини йўлга қўйиш, терроризмни молиялаштириш ҳолатларини аниқлаш, мутахассислар малакасини ошириш ва бу жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича кўмак кўрсатиши кўзда тутилган.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази негизида “Рақамли даврда жаҳолатга қарши маърифат” халқаро дастурини йўлга қўйиш таклиф этилди. Дастур доирасида кўп тилли ахборот ресурсларини яратиш, диний арбобларни ахборот муҳитида фаолият юритишга тайёрлаш ҳамда ислом динининг инсонпарварлик қадриятларини тарғиб қилаётган ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш режалаштирилган.

 

Давлат раҳбари сунъий интеллектнинг келажаги нафақат технологик тараққиётга, балки ундан қандай мақсадларда фойдаланишга ҳам боғлиқлигини таъкидлади. Янги технологияларни таҳдид манбаига эмас, балки тинчлик, хавфсизлик ва инсон тараққиётини таъминлаш воситасига айлантириш зарурлигини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев Анқарадаги амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Анқарадаги амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Ташриф давомида Эрдоған билан учрашув, Туркий давлатлар ташкилоти саммити ва бизнес музокаралари бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев “Anadolu Group” раҳбари билан учрашди

Шавкат Мирзиёев “Anadolu Group” раҳбари билан учрашди

Учрашувда “СамАвто”ни модернизация қилиш ва янги инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

Эрон элчихоналарининг Самарқанд мероси ҳақидаги постлари юзасидан юзага келган дипломатик баҳсга Теҳрон изоҳ берди.

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Учрашувда икки томонлама келишувлар ижроси ҳамда глобал ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқандда ўтган халқаро форумда болалар онкологияси, замонавий даволаш усуллари ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон ва АҚШнинг ушбу компанияси кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистондаги илк интеграциялашган АЭС қурилиши, мутахассислар тайёрлаш ва атомчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТ Бош директори болалар онкологияси соҳасидаги етакчилиги ва болалар саломатлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Биринчи хонимига халқаро мукофотни топширди.