Жаҳон

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Зеленский Россиянинг ҳужумини АҚШнинг санкцияларни юмшатиш қарори билан боғлади.

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

10 октябрь куни Россия Украинанинг жанубидаги Запорижжя шаҳрига ҳужум қилди. Оқибатда 17 киши, жумладан, уч нафар бола ҳалок бўлди, яна 18 киши яраланди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Ҳужумлар вақтида ракета ёки авиабомбалардан бири турар жой биносининг бир қисмини вайрон қилган. Қутқарувчилар вайроналар остидан 6 ёшли қизалоқнинг жасадини олиб чиқди. 

 

Украина Президенти Володимир Зеленский Россиянинг ҳужумини АҚШнинг санкцияларни юмшатиш қарори билан боғлади. Унинг айтишича, Россия дизель экспортига қўйилган чекловларнинг бекор қилинишига жавобан Запорижжядаги турар жой биноларига бешта бошқариладиган авиабомба ташлаган.

 

Зеленский Россияга босимни юмшатиш Москванинг ҳужумларни давом эттиришига туртки бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

 

Запорижжя ҳужуми Украинада бир ҳафта ичида кўплаб қурбонларга сабаб бўлган учинчи ҳужум бўлди. Reuters маълумотига кўра, чоршанба ва пайшанба кунлари Россия зарбалари оқибатида қарийб 80 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган. Улар орасида Краматорск шаҳридан камида 30 киши ва Прилуки шаҳридан 22 киши бор.

 

Шанба куни Украина пойтахти Киевдаги ресторанга ҳам ракета зарбаси берилди. Оқибатда етти киши яраланди. Россия дронларининг кенг кўламли ҳужумлари сабаб Киев ва унинг атрофидаги айрим ҳудудларда электр таъминоти узилди. Шаҳар метроси поездлари шу ҳафта иккинчи марта ҳаракатини тўхтатди.

 

Дональд Трамп Россиянинг дизель экспортига нисбатан санкцияларни бекор қилиш бўйича келишувни эълон қилди. Reuters қайд этишича, бунга АҚШнинг Эрон билан можароси фонида энергия нархларининг кўтарилиши сабаб бўлган.

 

Киев эса Москвага босимни кучайтириш орқали Россияни урушни тугатиш бўйича жиддий музокараларга мажбур қилиш тарафдори. Зеленский Трампнинг қарори Украина учун кутилмаган бўлганини билдирган.

 

Трампнинг эълони Украина ва Европа расмийлари Маямида АҚШ музокарачилари билан урушни тугатиш бўйича умумий таклиф ишлаб чиқиш юзасидан учрашган пайтда янгради.

 

Россия Президенти Владимир Путин Трамп билан телефон орқали суҳбатлашганидан сўнг тинчлик музоказаларини зудлик билан қайта бошлаш эҳтимоли пастлигини айтди. У бунга Украинанинг Москвага дронлар билан ҳужум қилганини сабаб қилиб кўрсатди.

 

Шу билан бирга, Россия томонидан тайинланган Луганск губернатори Украина ҳужумлари оқибатида ҳудудда тўрт нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлгани, яна беш киши яраланганини маълум қилди. Reuters ушбу маълумотни мустақил равишда тасдиқлай олмаганини ёзди.

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

Музокаралар 10–11 ноябрь кунлари Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қўлга олинганлар экстремистик гуруҳ тузиш, терроризмни тарғиб қилиш ва диний адоват қўзғатишда гумон қилинмоқда.

Журналистлар учун хавф ортмоқда: икки йилда 189 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлди

Журналистлар учун хавф ортмоқда: икки йилда 189 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлди

ЮНEСКО сўнгги 20 йилда дунё бўйлаб 1 600 дан ортиқ журналист ўлдирилганини маълум қилди.

Россия Запарожжяга авиабомба ташлади: 24 киши ҳалок бўлди

Россия Запарожжяга авиабомба ташлади: 24 киши ҳалок бўлди

Вилоятнинг Комишеваха қишлоғидаги гуманитар ёрдам тарқатиш маркази ва бошпанага зарба берилди.

Алишер Усмонов Европа Иттифоқига қарши Германия судида муҳим ғалабага эришди — Die Welt

Алишер Усмонов Европа Иттифоқига қарши Германия судида муҳим ғалабага эришди — Die Welt

Усмонов Европа Иттифоқидан ўзи ҳақидаги асоссиз маълумотларни тарқатишни тўхтатишни талаб қилиб судга мурожаат қилган.

Россия Гана фуқароларини Украинадаги урушга ёлламайди: Путин ваъда берди

Россия Гана фуқароларини Украинадаги урушга ёлламайди: Путин ваъда берди

Гана фуқаролари шахсий ташаббуси билан ҳам урушга бора олмайди.

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Шунингдек, Украина АҚШдан Patriot ракеталарини бир ой муддатга етказиб беришни сўраган ва бунинг учун тўлов қилишга тайёрлигини билдирган.

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Мамлакатга автомобиль олиб киришда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва экологик тоифаси ҳисобга олинади.