Ўзбекистон

1,2 кг дан ортиқ наркотик моддалар: Тошкентда интернет наркодўкони «закладчик»и ушланди

Йигит муқаддам ўғирлик билан боғлиқ жиноят учун судланган.

1,2 кг дан ортиқ наркотик моддалар: Тошкентда интернет наркодўкони «закладчик»и ушланди



Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда синтетик наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ ҳолатни аниқлади.


Юнусобод туманидаги “Уч қаҳрамон” ЙПХ масканида пойтахтга кириб келаётган «Spark» русумли автомобиль тўхтатилиб, текширилган. Натижада, автомобилда йўловчи сифатида кетаётган, 2004 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган шахсга тегишли целлофан пакет ичидан 200 та зип-пакетга қадоқланган 365 грамм «Мефедрон» синтетик наркотик моддаси топилган.


Тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур шахс вақтинча истиқомат қилаётган Тошкент туманидаги хонадон ҳам кўздан кечирилган. У ердан яна 734 грамм «Мефедрон», 63 грамм «Альфа-ПВП», 45 грамм «Спайс», иккита электрон тарози, зип-пакетлар ва бошқа ашёлар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.


Шу тариқа, жами 1 кг 207 грамм синтетик наркотик моддалар аниқланган.


Аниқланишича, муқаддам ўғирлик билан боғлиқ жиноят учун судланган мазкур шахс интернет наркодўконида «закладчик» сифатида фаолият юритган.


Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.