Ўзбекистон

Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам: 1 млн сўмдан ажратиш таклиф қилинди

Лойиҳа доирасида электр ва газ харажатлари учун компенсация мезонларини кенгайтириш, айрим ҳудудларда электр энергияси истеъмол меъёрини ошириш ҳам назарда тутилган.

Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам: 1 млн сўмдан ажратиш таклиф қилинди

2026 йил ноябрь ойида эҳтиёжманд оилаларга бир марталик 1 млн сўмдан моддий ёрдам ажратиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, электр энергияси ва табиий газ учун компенсация олиш мезонларини кенгайтириш, айрим ҳудудларда электр энергиясининг базавий истеъмол меъёрини ошириш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган президент фармони лойиҳасида сўз боради.

 

Лойиҳага кўра, ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган оилалардан ташқари, жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг икки бараваридан ошмайдиган ва “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида аниқланган оилаларга ҳам берилади. Марказлашган иситиш тизимига уланган кўп қаватли уйларда яшовчилар учун даромад мезони вилоятларда минимал истеъмол харажатларининг икки баравари, Тошкент шаҳрида эса уч баравари этиб белгиланади.

 

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестридаги фуқаролар, шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшайдиган оилалар ҳам моддий ёрдам олиши мумкин. 

 

Маблағларни 2026 йил 30 ноябрга қадар ижтимоий ёки банк карталарига ўтказиш назарда тутилган.

 

Бундан ташқари, электр энергияси ва табиий газ учун компенсация олишда даромад мезонини минимал истеъмол харажатларининг 1,5 бараваридан икки бараваригача ошириш таклиф қилинмоқда. Кўмир хариди ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали ёрдам олиш мезони ҳам бир баравардан икки бараваргача кенгайтирилиши кўзда тутилган.

 

Электр энергияси ва табиий газ учун компенсациялар тўлаш муддати 2028 йил 1 апрелгача, кўмир учун ёрдам муддати эса 2029 йил 1 январгача узайтирилиши режалаштирилган.

 

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги “оғир” тоифадаги маҳаллаларда яшовчи “давлат таъминотидаги оила” тоифасига мансуб 3 мингта хонадоннинг энергия самарадорлигини ошириш ишларини давом эттириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади. Таклифга кўра, ушбу оилалар уйларининг девор ва томлари изоляция қилинади, энергия тежамкор дераза ва эшиклар, шунингдек, қуёш панеллари ёки гелиоколлекторлар ўрнатилади. Бу орқали хонадонларнинг энергия харажатларини камайтириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш улушини ошириш кўзда тутилган.

 

Газлаштирилмаган ва табиий газ етказиб бериш қийин бўлган ҳудудларда эса иситиш мавсумида электр энергиясининг базавий истеъмол меъёрини ойига 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатгача ошириш таклиф этилган. Бу тартиб 2026 йил 1 ноябрдан кучга кириши режалаштирилмоқда.

 

Вазирлар Маҳкамасининг бошқа бир қарор лойиҳасида 2026 йил 1 ноябрдан марказлашган иситиш ва иссиқ сув хизматлари учун янги тарифларни жорий этиш таклиф қилинган. Иситиш тарифларини 2030 йилгача босқичма-босқич таннарх даражасига етказиш кўзда тутилган.

 

Вазирлар Маҳкамасининг яна бир қарор лойиҳаси аҳолига сотиладиган суюлтирилган газ нархини бир килограмм учун 5 минг сўм этиб белгилашни назарда тутади. Нарх билан боғлиқ фарқ ва етказиб бериш харажатлари давлат бюджети ҳисобидан субсидияланиши таклиф этилмоқда. Эҳтиёжманд оилаларга эса 2030 йил 1 январгача суюлтирилган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 минг сўмдан, ойига кўпи билан 20 килограмм учун компенсация тўлаш режалаштирилган.

 

 

 

Чет элда меҳнат қилаётган юртдошларимиз — ҳақиқий мард инсонлар!” — Президент

Чет элда меҳнат қилаётган юртдошларимиз — ҳақиқий мард инсонлар!” — Президент

Президент хорижда меҳнат қилаётган юртдошларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлатнинг доимий вазифаси эканини таъкидлади.

Ҳар бир вилоятда немис тилини ўргатадиган техникумлар ташкил этилиши мумкин

Ҳар бир вилоятда немис тилини ўргатадиган техникумлар ташкил этилиши мумкин

Президент хорижда юқори даромадли иш топиш учун ёшларни касб билан бирга чет тилларига ҳам ўқитиш зарурлигини таъкидлади.

“Инсон ўз касбини пухта эгалласин, ўз қадрини билсин, ўз юртига таяна олсин” — Президент

“Инсон ўз касбини пухта эгалласин, ўз қадрини билсин, ўз юртига таяна олсин” — Президент

Президент хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни юқори даромадли иш ўринларига тайёрлашда ҳокимлар, элчилар ва техникумлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

“Синовсиз 3-курсга киритиб қўямиз”: вазирлик ўқишга қабул қилишдаги фирибгарликдан огоҳлантирди

“Синовсиз 3-курсга киритиб қўямиз”: вазирлик ўқишга қабул қилишдаги фирибгарликдан огоҳлантирди

Таълим ва илм-фан вазирлиги ўқишга қабул қилиш ва ўқишни кўчиришни пул эвазига ҳал қилиб беришни ваъда қилаётган шахслардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Нукусдаги 22 та газ қуйиш шохобчаси жаримага тортилди: нархлар бир вақтда оширилган

Нукусдаги 22 та газ қуйиш шохобчаси жаримага тортилди: нархлар бир вақтда оширилган

Қўмитага келиб тушган мурожаат асосида шохобчаларда сиқилган газ нархлари ўрганилган.

Хазон ёқишнинг оқибати: табиатга зарар етказганлар жаримага тортилади

Хазон ёқишнинг оқибати: табиатга зарар етказганлар жаримага тортилади

Экология қўмитаси фермер ва деҳқонларни ўсимлик қолдиқларини ёқмасликка чақирди.

Мобил радарлар яширин ишлаши мумкин: ҳайдовчиларни олдиндан огоҳлантириш талаби бекор қилинди

Мобил радарлар яширин ишлаши мумкин: ҳайдовчиларни олдиндан огоҳлантириш талаби бекор қилинди

Эндиликда бу талаб фақат стационар радарларга нисбатан амал қилади.

Автобус эшиги қатнов вақтида шикастланди: ҳодиса тафсилотлари маълум қилинди

Автобус эшиги қатнов вақтида шикастланди: ҳодиса тафсилотлари маълум қилинди

Носозлик сўнгги қатнов вақтида юзага келган.