Жаҳон

Дунёда қашшоқлик ортди: муҳтожлар сони 1,2 миллиардга етди

Қашшоқликда яшаётганларнинг ярмидан кўпини болалар ташкил этади. Тадқиқот 108 та ривожланаётган мамлакатни қамраб олган.

Дунёда қашшоқлик ортди: муҳтожлар сони 1,2 миллиардга етди

Дунёда оғир шароитда яшаётган, озиқ-овқат, таълим ва тиббий хизмат каби асосий эҳтиёжлари тўлиқ қондирилмаётган одамлар сони 1,2 миллиардга етди. Бу 2010 йилдан бери илк бор қайд этилган ўсиш бўлиб, аввалги ҳисоб-китобга нисбатан 51,5 миллион кишига кўп. Бу ҳақда БМТ Тараққиёт дастури ва Оксфорд университети томонидан тайёрланган 2026-йилги кўп ўлчовли қашшоқлик индексида маълум қилинди.

 

Ҳисоботга кўра, қашшоқликда яшаётганларнинг 617 миллион нафари болалар бўлиб, аҳолининг бу қатлами вакилларининг 83 фоизи қишлоқ жойларда истиқомат қилади.

 

Тадқиқотда қашшоқлик фақат даромад миқдори билан эмас, балки одамларнинг озиқ-овқат, таълим, тиббий хизмат, тоза ичимлик суви, электр энергияси ва муносиб уй-жой билан таъминланганлиги асосида баҳоланган.

 

Ҳисобот дунё аҳолисининг 78 фоизи истиқомат қиладиган 108 та ривожланаётган мамлакатни қамраб олган. Қашшоқликда яшовчилар сонининг ортишига аҳолининг кўпайиши ҳам таъсир кўрсатган. Янги маълумотлар олинмаган 95 та мамлакатда аҳоли сонининг ўсиши ҳисобига қашшоқликда яшовчилар сони яна 15,8 миллион кишига кўпайган.

 

БМТ Тараққиёт дастури раҳбари Александр Де Кроо қашшоқликнинг ортиши халқаро ҳамжамият учун жиддий огоҳлантириш эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, 1,2 миллиард киши очлик, таълим олиш имкониятининг чеклангани, тоза сув ва электр энергияси етишмаслиги каби муаммоларга дуч келмоқда.

 

Айрим мамлакатларда эса вазият яхшиланган. Янгиланган маълумотлар мавжуд бўлган 13 та давлат орасида Миср, Непал ва Тожикистонда қашшоқлик даражаси ҳам, қашшоқлар сони ҳам камайган. Ангола ва Замбияда қашшоқлик даражаси пасайган бўлса-да, аҳоли сонининг ўсиши туфайли қашшоқлар сони ортган.

 

Нигерияда 2010 йилларда кузатилган ижобий ўзгаришлар 2020 йилларда ортга қайтган. Хитой эса сезиларли натижага эришган: 2010–2014 йилларда мамлакатда қашшоқликда яшовчилар улуши 9,5 фоиздан 4,2 фоизгача камайган.

 

Аввалроқ БМТ 2026 йил учун гуманитар ёрдамга 23 миллиард доллар сўрагани маълум бўлганди. Бу 2025 йил учун сўралган 47 миллиард доллардан анча кам. Reuters хабарига кўра, ташкилот 2025 йилда атиги 12 миллиард доллар маблағ олган. Бу сўнгги ўн йилдаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Молиялаштириш қисқаришига АҚШнинг халқаро ёрдамни камайтириши ҳам таъсир кўрсатган.

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Мамлакатга автомобиль олиб киришда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва экологик тоифаси ҳисобга олинади.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.