Ўзбекистон

MrBeast ташрифи дастуридаги ҳеч бир банд бекор қилинмаган — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Tасвирга олиш гуруҳининг қолган аъзолари эса мамлакатнинг бошқа шаҳарларида суратга олиш ишларини давом эттирмоқда.

MrBeast ташрифи дастуридаги ҳеч бир банд бекор қилинмаган — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси MrBeast’нинг Ўзбекистонга ташрифи юзасидан расмий баёнот берди.

 

Жамғарма маълум қилишича, Жимми Дональдсон (MrBeast) ташрифи дастлабдан Тошкент ва Самарқанд шаҳарларини қамраб олиши режалаштирилган. Дастур MrBeast жамоаси билан олдиндан келишилган ва тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилган.

 

Баёнотда таъкидланишича, дастурдаги ҳеч бир банд бекор қилинмаган ва MrBeast’нинг Ўзбекистондан жўнаб кетиш санаси аввалдан белгиланган.

 

Шунингдек, тасвирга олиш гуруҳининг қолган аъзолари режа бўйича мамлакатнинг бошқа шаҳарларида суратга олиш ишларини давом эттирмоқда.

 

Жамғарма Тошкент ва Самарқанд аҳолиси ҳамда меҳмонларига MrBeast ва унинг жамоасини илиқ кутиб олгани учун миннатдорлик билдирган.

 

Ташрифга оид аниқ маълумотлар Жамғарманинг расмий каналларида эълон қилиб борилмоқда.

Чет элда меҳнат қилаётган юртдошларимиз — ҳақиқий мард инсонлар!” — Президент

Чет элда меҳнат қилаётган юртдошларимиз — ҳақиқий мард инсонлар!” — Президент

Президент хорижда меҳнат қилаётган юртдошларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлатнинг доимий вазифаси эканини таъкидлади.

Ҳар бир вилоятда немис тилини ўргатадиган техникумлар ташкил этилиши мумкин

Ҳар бир вилоятда немис тилини ўргатадиган техникумлар ташкил этилиши мумкин

Президент хорижда юқори даромадли иш топиш учун ёшларни касб билан бирга чет тилларига ҳам ўқитиш зарурлигини таъкидлади.

“Инсон ўз касбини пухта эгалласин, ўз қадрини билсин, ўз юртига таяна олсин” — Президент

“Инсон ўз касбини пухта эгалласин, ўз қадрини билсин, ўз юртига таяна олсин” — Президент

Президент хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни юқори даромадли иш ўринларига тайёрлашда ҳокимлар, элчилар ва техникумлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

“Синовсиз 3-курсга киритиб қўямиз”: вазирлик ўқишга қабул қилишдаги фирибгарликдан огоҳлантирди

“Синовсиз 3-курсга киритиб қўямиз”: вазирлик ўқишга қабул қилишдаги фирибгарликдан огоҳлантирди

Таълим ва илм-фан вазирлиги ўқишга қабул қилиш ва ўқишни кўчиришни пул эвазига ҳал қилиб беришни ваъда қилаётган шахслардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Нукусдаги 22 та газ қуйиш шохобчаси жаримага тортилди: нархлар бир вақтда оширилган

Нукусдаги 22 та газ қуйиш шохобчаси жаримага тортилди: нархлар бир вақтда оширилган

Қўмитага келиб тушган мурожаат асосида шохобчаларда сиқилган газ нархлари ўрганилган.

Хазон ёқишнинг оқибати: табиатга зарар етказганлар жаримага тортилади

Хазон ёқишнинг оқибати: табиатга зарар етказганлар жаримага тортилади

Экология қўмитаси фермер ва деҳқонларни ўсимлик қолдиқларини ёқмасликка чақирди.

Мобил радарлар яширин ишлаши мумкин: ҳайдовчиларни олдиндан огоҳлантириш талаби бекор қилинди

Мобил радарлар яширин ишлаши мумкин: ҳайдовчиларни олдиндан огоҳлантириш талаби бекор қилинди

Эндиликда бу талаб фақат стационар радарларга нисбатан амал қилади.

Автобус эшиги қатнов вақтида шикастланди: ҳодиса тафсилотлари маълум қилинди

Автобус эшиги қатнов вақтида шикастланди: ҳодиса тафсилотлари маълум қилинди

Носозлик сўнгги қатнов вақтида юзага келган.