Фожиадан кейинги ёрдам: вафот этган қизнинг укаси психологик ёрдам олмоқда
Қиз ўз уйида осилган ҳолда топилган эди.

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида вафот этган 16 ёшли қизнинг оиласига ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда. Қизнинг жасадини топган укасига психологик кўмак берилмоқда.
Миллий ижтимоий ҳимоя агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси маълумотига кўра, воқеа 2026 йил 12 октябрь куни содир бўлган. 2010 йилда туғилган қиз ўз уйида вафот этган. Ўрганишлар давомида унинг ўз жонига қасд қилгани тасдиқланган.
Маълум қилинишича, қизнинг жасадини 2013 йилда туғилган укаси топган.
Олмазор туманидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходимлари марҳумнинг оиласига ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этган. Шунингдек, уканинг руҳий ҳолатини яхшилаш мақсадида унга психологик ёрдам берилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш мақсадида дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бормоқда. Ҳолат ижтимоий ҳимоя тизими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар назоратида.








