Ўзбекистон

Газсиз қоладиган манзиллар: 20 октябрь куни таъминот вақтинча тўхтатилади

Соат 09:00 дан 18:00 гача йирик газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Газсиз қоладиган манзиллар: 20 октябрь куни таъминот вақтинча тўхтатилади

2026 йил 20 октябрь куни Юнусобод туманининг айрим маҳаллаларида таъмирлаш ишлари сабабли соат 09:00 дан 18:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

 

«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиалининг маълум қилишича, Ифтихор кўчасидаги ер ости ўрта босимли, диаметри 530 миллиметр бўлган газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

 

Бунинг натижасида «Минор» МФЙ марказидаги 6-даҳада жойлашган 32 та кўп қаватли уй, Гунафша, Элобод, Хуршид, Минор берк ва Далазор кўчаларидаги 120 та хонадон, шунингдек, «Ифтихор» МФЙдаги Ифтихор кўчасининг 1-А ва 121–170-сонли кўп қаватли уйларида газ таъминоти вақтинча узилади.

 

Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти босқичма-босқич тикланади.

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

Аёл Хабаровскда Россияда бўлиш қоидаларини бузганлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўхтатилган.

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

2 ноябрга ўтар кечаси ҳаво сифати АQI бўйича «носоғлом», миллий индекс бўйича эса «зарғалдоқ» даражага етиши мумкин.

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

У шифохонага етказилгани, ҳозирда аҳволи барқарорлиги билдирилди.

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Кечки қатновлар оралиғи 15–20 дақиқадан ошмаслиги белгиланган.

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Тошкент метрополитени 20 ноябргача 5 вагонли ҳаракат таркиблари йўлга қўйилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Zakovat-Gambit” турнирида қатнашчилар сони ўтган йилга нисбатан икки баробар ошиб, қарийб 6 минг нафарга етди.

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

Наманганда 2 нафар электр ходими далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига пул талаб қилган.

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонлик тадбиркорлар бу ўзгариш ички бозордаги маҳсулотлар нархига таъсир қилиши мумкинлигини билдирмоқда.