Жаҳон

Жанубий Кореяда умрбодга қамалган ўзбекистонлик озод қилинди: суд ишни қайта кўриб чиқади

Суд 2009 йилдаги такси ҳайдовчиси қотиллиги бўйича терговда қонунбузарликлар аниқлангани сабабли ишни қайта кўриб чиқишга қарор қилди.

Жанубий Кореяда умрбодга қамалган ўзбекистонлик озод қилинди: суд ишни қайта кўриб чиқади

Жанубий Кореяда такси ҳайдовчисини ўлдиришда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Ўзбекистон фуқароси Бозоров Акмал 16 йилдан ортиқ вақт ўтиб, озодликка чиқарилди. Уни қамоқхона ташқарисида отаси кутиб олди.

 

Чангвон округ суди ишни қайта кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилиб, суд жараёни якунига қадар унга тайинланган жазони ижро этишни тўхтатди.

 

37 ёшли Акмал 2009 йил март ойида Чангвон шаҳрида такси ҳайдовчисининг ўлдирилишида айбланган. У дастлабки терговда айбига иқрор бўлган, бироқ кейинчалик бу кўрсатмалар полиция зўравонлиги ва ноқонуний тергов усуллари орқали олинганини билдирган. У бошқа бир таксини талон-торож қилишда иштирок этганини тан олган, аммо ҳайдовчининг қотиллигига алоқадорлигини рад этган.

 

Шунга қарамай, Акмал қотиллик иши бўйича судланган. 2010 йил апрелида Жанубий Корея Олий суди унга тайинланган умрбод қамоқ жазосини ўз кучида қолдирган.

 

Ишни қайта кўриб чиқиш ҳақидаги дастлабки аризаси 2015 йилда рад этилган. 2025 йил 2 январда эса унинг адвокати Пак Жун Ён судга янги ариза билан мурожаат қилган.

 

Суд тергов жараёнида жиддий қонунбузарликларга йўл қўйилганини аниқлади. Жумладан, полиция Акмалга унинг ДНКси жиноят жойидан топилганини айтиб алдаган, вафот этган жабрланувчини тирик деб кўрсатиб, ундан иқрорлик олишга уринган. Шунингдек, корейс тилини яхши билмаган Акмалга таржимон тақдим этилмаган.

 

Ҳимоя томони янги далилларни, жумладан, қотиллик қуроли сотилган дўкон ҳақидаги қалбакилаштирилгани айтилаётган полиция ҳисоботини тақдим этган. Адвокат, шунингдек, такси ҳисоблагичида қайд этилган масофа билан полиция аниқлаган йўналиш ўртасида олти километр фарқ борлигини таъкидлаган.

 

Суд ноқонуний тергов ишни қайта кўриб чиқиш учун асос етарли эканини билдирди. Янги далиллар эса қайта суд жараёнида баҳоланади.

 

Акмал ўзининг ноҳақ қамалганини ҳис қилиб, кўп азоб чекканини айтган. Шу билан бирга, у жабрланувчининг оиласига етган эҳтимолий азоб учун афсус билдирган ва суд жараёнида ҳақиқатни айтишга ваъда берган.

 

Ҳозирча иш бўйича якуний қарор чиқарилмаган.

Трамп ва Путиннинг дизель келишуви: АҚШ Конгрессида уни бекор қилиш таклиф этилди

Трамп ва Путиннинг дизель келишуви: АҚШ Конгрессида уни бекор қилиш таклиф этилди

Қонун лойиҳаси қабул қилинса, Россия дизелини халқаро бозорларга етказиб беришга берилган вақтинчалик рухсат бекор қилиниши мумкин.

“Дўзах санкциялари”: Трамп Россияга қарши янги чекловларни бекор қилди

“Дўзах санкциялари”: Трамп Россияга қарши янги чекловларни бекор қилди

АҚШ президенти Россия нефти ва газини харид қилувчи айрим давлатларга тарифлар жорий этиш чораларини ҳам тўхтатди.

Икки самолёт Москвага қўна олмади: Ўзбекистон рейслари йўналиши ўзгартирилди

Икки самолёт Москвага қўна олмади: Ўзбекистон рейслари йўналиши ўзгартирилди

Москвада эҳтимолий дрон ҳужуми хавфи сабаб “Ковер” режими жорий этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Яшашда давом этишингиз керак”: Жанубий Корея президенти фуқароларга мурожаат қилди

“Яшашда давом этишингиз керак”: Жанубий Корея президенти фуқароларга мурожаат қилди

Мамлакат 2030 йилгача ўз жонига қасд қилиш даражасини пасайтирмоқчи.

Ар-Риёд аэропортидаги вазият: Россия фуқароларига Саудия Арабистонига бормаслик тавсия қилинди

Ар-Риёд аэропортидаги вазият: Россия фуқароларига Саудия Арабистонига бормаслик тавсия қилинди

Ҳозирча Россия фуқароларини эвакуация қилишни режалаштирмаяпти.

Эрон ҳусийларга Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилишда ёрдам берган — WSJ

Эрон ҳусийларга Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилишда ёрдам берган — WSJ

Эроннинг кўмаги ҳарбий тайёргарлик, разведка ва ракеталарни бошқариш бўйича ёрдамни ўз ичига олган.

Дронлар таҳдиди ва юзлаб бекор қилинган рейслар: Россия аэропортларида вазият қандай?

Дронлар таҳдиди ва юзлаб бекор қилинган рейслар: Россия аэропортларида вазият қандай?

Октябрь ойининг дастлабки икки ҳафтасида Москванинг тўртта аэропортидаги чекловлар жами 101 соат давом этди.

Талабалар кўчаларга чиқди: Албанияда ҳукуматга қарши намойишлар авж олди

Талабалар кўчаларга чиқди: Албанияда ҳукуматга қарши намойишлар авж олди

Мамлакат бош вазири ҳукуматга қарши намойишлар ортида “ташқи кучлар” турганини даъво қилди.