Ўзбекистон

Тошкентда қизамиқ хавфи ортдими? Расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда қизамиққа гумон қилинган 290 та ҳолат ва беморлар билан алоқада бўлган 10 мингдан ортиқ шахс рўйхатга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкентда қизамиқ хавфи ортдими? Расмий муносабат билдирилди



Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси пойтахтда қизамиқ кескин тарқалаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.


Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида қизамиқ билан касалланишга гумон қилинган 290 та ҳолат аниқлангани ва беморлар билан алоқада бўлган 10 мингдан ортиқ шахс рўйхатга олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.


Қўмита маълумотига кўра, ҳозирда Тошкент шаҳри ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида қизамиқ бўйича эпидемиологик вазият барқарор. Тарқалган рақамлар 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойидаги жамланма кўрсаткичларни акс эттиради. Шу сабабли уларни қисқа вақт ичида юз берган касалланиш ҳолатлари ёки айни пайтдаги вазият сифатида талқин қилиш нотўғри.


Шунингдек, 2026 йилнинг шу даврида қизамиқ билан касалланиш кўрсаткичи 2025 йилга нисбатан 40 фоизга камайган.


Қўмита фуқароларни ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни тўғри талқин қилишга ва тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликка чақирди.


Маълумот учун, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Тошкент шаҳрида режали эмлаш доирасида 47 494 нафар бир ёшли ва 42 767 нафар олти ёшли бола қизамиқ, эпидемик паротит ва қизилчага қарши КПК вакцинаси билан эмланган.

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

Аёл Хабаровскда Россияда бўлиш қоидаларини бузганлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўхтатилган.

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

2 ноябрга ўтар кечаси ҳаво сифати АQI бўйича «носоғлом», миллий индекс бўйича эса «зарғалдоқ» даражага етиши мумкин.

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

У шифохонага етказилгани, ҳозирда аҳволи барқарорлиги билдирилди.

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Кечки қатновлар оралиғи 15–20 дақиқадан ошмаслиги белгиланган.

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Тошкент метрополитени 20 ноябргача 5 вагонли ҳаракат таркиблари йўлга қўйилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Zakovat-Gambit” турнирида қатнашчилар сони ўтган йилга нисбатан икки баробар ошиб, қарийб 6 минг нафарга етди.

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

Наманганда 2 нафар электр ходими далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига пул талаб қилган.

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонлик тадбиркорлар бу ўзгариш ички бозордаги маҳсулотлар нархига таъсир қилиши мумкинлигини билдирмоқда.