Ўзбекистон

Фармацевтлар учун ҳам байрам: Ўзбекистонда касб байрами номи ўзгариши мумкин

Тиббиёт ходимлари кунини Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни деб ўзгартириш таклиф қилинди.

Фармацевтлар учун ҳам байрам: Ўзбекистонда касб байрами номи ўзгариши мумкин



Ўзбекистонда ноябрь ойининг иккинчи якшанбасини Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни сифатида белгилаш таклиф этилмоқда. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида қабул қилиниб, Сенатга юборилди.


Қонун лойиҳаси билан “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритиш назарда тутилган. Унга кўра, амалдаги қонундаги “Тиббиёт ходимлари” ибораси “Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари” деган сўзлар билан алмаштирилади.


Шу тариқа, ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида нишонланадиган касб байрами фармацевтика соҳаси мутахассисларини ҳам қамраб олиши мумкин.


Мажлисда таъкидланишича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда фармацевтика соҳаси жадал ривожланмоқда. Айни пайтда мамлакатда 50 мингдан ортиқ фармацевтика мутахассиси фаолият юритмоқда.


Шунингдек, Ўзбекистонда 504 та фармацевтика ишлаб чиқариш корхонаси, 478 та дистрибьютор ташкилот ва 14 мингдан ортиқ дорихона мавжуд.


Қайд этилишича, таклиф этилаётган ўзгартириш тегишли қонун ҳужжатларидаги тушунчаларни ўзаро мувофиқлаштиришга ҳам хизмат қилади.


Қонун лойиҳаси қабул қилиниши фармацевтика ходимларининг жамиятдаги мавқеини ошириш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга ёрдам бериши кутилмоқда.

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

Аёл Хабаровскда Россияда бўлиш қоидаларини бузганлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўхтатилган.

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

2 ноябрга ўтар кечаси ҳаво сифати АQI бўйича «носоғлом», миллий индекс бўйича эса «зарғалдоқ» даражага етиши мумкин.

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

У шифохонага етказилгани, ҳозирда аҳволи барқарорлиги билдирилди.

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Кечки қатновлар оралиғи 15–20 дақиқадан ошмаслиги белгиланган.

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Тошкент метрополитени 20 ноябргача 5 вагонли ҳаракат таркиблари йўлга қўйилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Zakovat-Gambit” турнирида қатнашчилар сони ўтган йилга нисбатан икки баробар ошиб, қарийб 6 минг нафарга етди.

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

Наманганда 2 нафар электр ходими далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига пул талаб қилган.

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонлик тадбиркорлар бу ўзгариш ички бозордаги маҳсулотлар нархига таъсир қилиши мумкинлигини билдирмоқда.