Ўзбекистон

ЙПХ ходимига бўйсунмади ва ҳақорат қилди: талабалар иши прокуратурага оширилди

Самарқандда ЙПХ ходимининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, уни ҳақорат қилган техникум ўқувчилари аниқланди.

ЙПХ ходимига бўйсунмади ва ҳақорат қилди: талабалар иши прокуратурага оширилди

 

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмай, уни ҳақорат қилган шахслар аниқланди. Маълум бўлишича, улар Каттақўрғон туманидаги 2-сонли техникум ўқувчилари бўлган.

 

Ҳуқуқбузарлик иштирокчиларининг айтишича, улар «Маlibu-2» автомобилини 1,2 миллион сўмга ижарага олиб, Иштихон туманига борган. У ерда ЙПХ ходимлари автомобилни тўхтатишни талаб қилган, бироқ ёшлар бу талабга бўйсунмай, ҳаракатни давом эттирган ва ходимлардан қочиб кетган. Шунингдек, улар ЙПХ ходимини ҳақорат қилган ҳаракатларини видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.

 

Ҳолат аниқлангач, ҳуқуқбузарлик содир этган ўқувчилар, автомобилни ижарага берган тадбиркор ҳамда уларнинг ота-оналари таълим муассасасига олиб келинган. Туман ҳокими, прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи ва бошқа масъуллар иштирокида ҳолат танқидий муҳокама қилинган.

 

Йиғилишда ўқувчилар ўртасида бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва шу каби ҳолатлар такрорланишига йўл қўймаслик масалалари кўриб чиқилган.

 

Видеода ўқувчилардан бири қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, ЙПХ ходимлари ва уларнинг оилаларидан узр сўраган. Шунингдек, ҳайдовчилик гувоҳномасини олмагунча автомобиль бошқармаслигини айтган.

 

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун прокуратура органларига юборилган.

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

Аёл Хабаровскда Россияда бўлиш қоидаларини бузганлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўхтатилган.

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

2 ноябрга ўтар кечаси ҳаво сифати АQI бўйича «носоғлом», миллий индекс бўйича эса «зарғалдоқ» даражага етиши мумкин.

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

У шифохонага етказилгани, ҳозирда аҳволи барқарорлиги билдирилди.

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Кечки қатновлар оралиғи 15–20 дақиқадан ошмаслиги белгиланган.

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Тошкент метрополитени 20 ноябргача 5 вагонли ҳаракат таркиблари йўлга қўйилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Zakovat-Gambit” турнирида қатнашчилар сони ўтган йилга нисбатан икки баробар ошиб, қарийб 6 минг нафарга етди.

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

Наманганда 2 нафар электр ходими далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига пул талаб қилган.

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонлик тадбиркорлар бу ўзгариш ички бозордаги маҳсулотлар нархига таъсир қилиши мумкинлигини билдирмоқда.