Ўзбекистон

Автобус салонидаги мусиқа юзасидан шикоят: ҳайдовчига огоҳлантириш берилди

Автобус ҳайдовчисининг мусиқани баланд овозда қўйиб ҳаракатлангани йўловчилар эътирозига сабаб бўлди.

Автобус салонидаги мусиқа юзасидан шикоят: ҳайдовчига огоҳлантириш берилди

 

Ижтимоий тармоқларда автобус салонида мусиқани баланд овозда қўйиб ҳаракатланган ҳайдовчи юзасидан танқидий мурожаат тарқалди. Ҳолат «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг “7-Автобус саройи” филиали масъул ходимлари томонидан ўрганилди.

 

Маълум бўлишича, 2026 йил 17 октябрь куни тахминан соат 21:00 да 01 396 СКА давлат рақамли автобус ҳайдовчиси 13-сонли йўналишда ҳаракатланаётиб, салонидаги мусиқани баланд овозда қўйган ва йўловчиларга ноқулайлик туғдирган.

 

Ҳолат юзасидан ҳайдовчидан тушунтириш хати олинган. Унга йўловчиларга сифатли ва хавфсиз хизмат кўрсатиш, муомала маданиятига риоя қилиш ҳамда йўналишда ҳаракатланиш қоидаларига амал қилиш бўйича тушунтириш берилган.

 

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳайдовчи бундай ҳолат яна такрорланса, белгиланган тартибда қатъий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилган.

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

Аёл Хабаровскда Россияда бўлиш қоидаларини бузганлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўхтатилган.

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

2 ноябрга ўтар кечаси ҳаво сифати АQI бўйича «носоғлом», миллий индекс бўйича эса «зарғалдоқ» даражага етиши мумкин.

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

У шифохонага етказилгани, ҳозирда аҳволи барқарорлиги билдирилди.

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Кечки қатновлар оралиғи 15–20 дақиқадан ошмаслиги белгиланган.

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Тошкент метрополитени 20 ноябргача 5 вагонли ҳаракат таркиблари йўлга қўйилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Zakovat-Gambit” турнирида қатнашчилар сони ўтган йилга нисбатан икки баробар ошиб, қарийб 6 минг нафарга етди.

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

Наманганда 2 нафар электр ходими далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига пул талаб қилган.

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонлик тадбиркорлар бу ўзгариш ички бозордаги маҳсулотлар нархига таъсир қилиши мумкинлигини билдирмоқда.