Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан ватандошларни табриклаб, давлат тилини ривожлантириш, таълим сифатини ошириш ва ўзбек тилининг замонавий технологиялардаги имкониятларини кенгайтириш бўйича муҳим вазифаларни қайд этди.

 

Давлат раҳбари она тили халқнинг тарихий хотираси, билими, тажрибаси ва маънавий қадриятларини ўзида мужассам этишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ўзбек тилининг имкониятларини янги илмий ютуқлар, технологиялар ва ижод намуналари билан бойитиш муҳим вазифалардан биридир.

 

Президент Ўзбекистонда турли миллат ва элат вакиллари ягона оила бўлиб яшашини таъкидлаб, ҳар бир инсоннинг она тили ва маданий қадриятларига ҳурмат кўрсатиш дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг муҳим асоси эканини қайд этди. Шу боис қорақалпоқ тили ва бошқа тилларни ривожлантириш, ўзбек тилини ўрганиш учун қулай шароитлар яратиш ишлари ўзаро уйғун равишда олиб борилаётгани билдирилди.

 

Шавкат Мирзиёев таълим соҳасида ўқувчиларнинг ўқиш, тушуниш, гапириш ва саводли ёзиш кўникмаларини ривожлантиришга устувор аҳамият бериш зарурлигини таъкидлади. Дарсликлар ва ўқитиш усулларини янгилашда ўзбек тилини она тили сифатида ўрганаётган болалар билан уни давлат тили сифатида ўзлаштираётган ўқувчиларнинг эҳтиёжлари ўртасидаги фарқни ҳисобга олиш лозимлиги қайд этилди.

 

Давлат идоралари фаолиятида ҳам давлат тилига ҳурмат намоён бўлиши керак. Қонунлар, қарорлар, йўриқномалар ва фуқароларнинг мурожаатларига бериладиган жавоблар равон, аниқ ва тушунарли тилда ёзилиши зарурлиги таъкидланди.

 

Шунингдек, тиббиёт, муҳандислик, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда ўзбек тилидаги ишончли илмий адабиётлар, сифатли таржималар ҳамда электрон ресурслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди. Бу борада олимлар, тилшунослар, таржимонлар ва соҳа мутахассисларининг ҳамкорлиги зарурлиги билдирилди.

 

Президент ўзбек тилининг рақамли муҳитдаги имкониятларини кенгайтириш масаласига ҳам алоҳида тўхталди. Хусусан, электрон луғатлар, таржима ва таҳрир воситалари, нутқни матнга ҳамда матнни овозга айлантирадиган технологияларни ривожлантириш муҳим вазифалар сифатида белгиланди. Бунда муаллифлик ҳуқуқи ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, шунингдек, ногиронлиги бўлган инсонлар учун ҳам қулай имкониятлар яратишга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

 

Давлат раҳбари сунъий интеллект воситаларининг давлат тилидаги сифатини инсонларга қанчалик аниқ ва фойдали ёрдам бера олиши билан баҳолаш кераклигини қайд этди. Ёзув ва имло масалаларидаги ечимлар эса илмий асос, жамоатчилик билан мулоқот ва амалий тайёргарликка таяниши зарурлигини билдирди.

 

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш йўлида меҳнат қилаётган олимлар, тадқиқотчилар, муаллимлар, таржимонлар, адиблар, журналистлар, ноширлар ва ахборот технологиялари мутахассисларига миннатдорлик билдирди. Шунингдек, ўзбек тилини ўрганаётган юртдошлар ва хорижликларга ташаккур айтиб, она тилининг нуфузини ошириш ҳамда унинг дунё билан мулоқотини кенгайтиришга ҳисса қўшишга чақирди.

 

Президент табрик якунида ватандошларга сиҳат-саломатлик, тинчлик, фаровонлик ва муваффақиятлар тилади.

Экостикер олмаган ҳайдовчилар жаримага тортиладими? ЙҲХХ муносабат билдирди

Экостикер олмаган ҳайдовчилар жаримага тортиладими? ЙҲХХ муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда экостикер олмаган ҳайдовчилар 4,4 миллион сўм жаримага тортилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Биринчи хоними ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди

Зироат Мирзиёева қизлар таълими, аёллар тадбиркорлиги ва болалар хавфсизлигини таъминлашга доир таклифларни билдирди.

Google вице-президенти: Ўзбекистон глобал технологиялар учун янги имкониятлар очмоқда

Google вице-президенти: Ўзбекистон глобал технологиялар учун янги имкониятлар очмоқда

Google вице-президенти Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ислоҳотлар Google Pay’нинг мамлакатда ишга тушишига йўл очганини таъкидлади.

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

Корея билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида Ўзбекистонда экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш имкониятлари кенгаймоқда.

Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди: эри гумонланувчи сифатида ушланди

Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди: эри гумонланувчи сифатида ушланди

Аёлнинг ўлими юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Қуёшли хонадон” дастури: фуқароларга 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўланди

“Қуёшли хонадон” дастури: фуқароларга 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўланди

Энг кўп маблағ Бухоро ва Хоразм вилоятларига тўғри келган.

Тадбиркорлар радарларига янги ваколат: камар тақмаган ҳайдовчилар ҳам аниқланади

Тадбиркорлар радарларига янги ваколат: камар тақмаган ҳайдовчилар ҳам аниқланади

Тадбиркорлар ўрнатган фото ва видео қайд этиш тизимларига хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлашга рухсат берилди.

Тошкентда ноқулай метеорологик шароит: ҳаво сифати “носоғлом” даражада

Тошкентда ноқулай метеорологик шароит: ҳаво сифати “носоғлом” даражада

Айрим кузатув нуқталарида ифлосланиш даражаси “жуда носоғлом” кўрсаткичга етди.