
Маълум қилинишича, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Муддатидан олдин овоз бериш учун сайловчи сабабини кўрсатган ҳолда тегишли сайлов участкасига ариза билан мурожаат қилади.
Тўлдирилган сайлов бюллетени ёпиқ конвертда, тегишли участка сайлов комиссиясининг сейфида сақланади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 24 октябрь куни Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтади. Сайловда республикадаги 5 та партиядан президентликка номзодлар иштирок этиши тасдиқланди.
Аввалроқ сайлов бюллетенларини Брайль алифбосида тайёрлаш таклифи, МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров президент сайловларида қатнашадиган номзодларга нисбатан қонунчиликда белгиланган талабларда ўзгариш йўқлиги, шунингдек, Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар президент сайловида қандай иштирок этиши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш учун 14 та сайлов округи тузиш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида хабар берилганди.


