Ўзбекистон

1,5 миллиард долларлик инвестиция, анъанага айланган конференциялар ва модалар намойиши

Самарқанд шаҳрида тўқимачилик соҳаси вакилларининг йиллик анжумани давом этмоқда.

1,5 миллиард долларлик инвестиция, анъанага айланган конференциялар ва модалар намойиши

Хабарингиз бор айни кунларда Самарқанд шаҳрида дунё тўқимачилик саноатининг икки йирик ташкилоти - Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилар федерацияси (ИТМФ) ва Халқаро кийим-кечак федерациясининг (ИАФ) йиллик анжумани бўлиб ўтмоқда. Куни кеча ўз ишини бошлаган конференция ишида бир қанча таклиф ва ташаббуслар илгари сурилиб, қатор ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилмоқда.

 

Глобал анжуман доирасида дунё тўқимачилик саноатининг нуфузли экспорт, ритеиллар, ва йирик бренд эгалари ўзларининг марузалари билан қатнашмоқда.

 

Дастлаб конференциянинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев Президент Шавкат Мирзиёевнинг иштирокчиларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирганидан сўнг, иштирокчилар Америка кийим-кечак ва пойафзал ассоциацияси (ААФА) Президенти Стивен Ламар, Европа кийим-кечак ва тўқимачилик Конфедерацияси (ЭУРАТEХ) Дирк Вантигем ва кўплаб саноат раҳбарлари, жумладан, Соттон Аналйтисс (АҚШ) ва Индорама корпорацияси (Сингапур) вакиллари нутқларини тинглашди. Шунингдек, сунъий интеллект, тартибга солиш, рақамлаштириш, ЭСГ ва таъминот занжирлари каби мавзулар муҳокама қилинди.

 

— Кейинги вақтларда давлатимиз раҳбарининг эътиборлари ва ташаббуслари билан Самарқанд шаҳрида бир қатор бунёдкорлик ишлари амалга оширилди, - деди Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов. Сайёҳларга қулай шароитлар яратиш мақсадида қатор лойиҳалар ишга туширилди. Самарқанд ҳозирда янада жозибадор шаҳарга айланди. Шу билан бирга халқаро конференцияларнинг ўтказилиши ҳам одатий анъана тусига кирди. Тўқимачилик соҳаси вакиллари ҳам шаҳар билан яқиндан танишишмоқда. Ҳозирда улар яратилган имкониятларни кўриб, бирга ҳамкорликда иш олиб боришликни лозим топишмоқда. Текстиль соҳасида Ўзбекистонда қулай инвестицион муҳит яратилмоқда. Бу борада рақамларнинг йилдан йилга ўсиб бораётганлигини ҳам кузатишимиз мумкин. биргина шу йилнинг ўзида Самарқанд вилоятига 1,5 миллиард доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кириб келмоқда. Шунингдек, вилоятда иш кучи билан бирга хомашё ҳам етарли.

 

ИТМФ ва ИАФ ўзи нима?

 

Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари Федерацияси (ИТМФ) тўқимачилик ишлаб чиқарувчиларининг вакили бўлган глобал савдо бирлашмаси. ИТМФ бутун дунё бўйлаб тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари ўртасида алоқа ва ҳамкорликни ривожлантиради, саноатнинг ўсиши ва барқарорлигини таъминлайди.

 

Халқаро кийим Федерацияси (ИАФ) кийим саноати учун етакчи глобал бирлашма ҳисобланади. ИАФ халқаро мулоқот ва ҳамкорлик орқали соҳани ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди, соҳадаги асосий муаммолар ва имкониятларни ҳал қилади.

 

— Тўқимачилик конференцияси ҳар йили турли давлатларда бўлади. Биз ҳам доим мазкур тадбирда иштирок этиб келамиз, - деди хитой таипеилик Чен-Йи Ҳуанг. Ўзбекистонда биринчи марта бўлишим. Бу келишимиздан асосий мақсад тўқимачилик соҳасида кўпроқ маълумотларга эга бўлиш ва янги ҳамкорлар топиш. Фаолиятимиз асосан сунъий интеллект ёрдамида маълумотларни рақамлаштиришдан иборат. Текстилчиларнинг маҳсулотларини харидорларга етказиб беришда ёрдам берамиз. Ўзбекистон бу борада катта салоҳиятга эга эканлиги сабабли маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан бирга янги лойиҳаларни йўлга қўймоқчимиз.

 

Конференция доирасида ўтказилган модалар кўргазмасида хорижий меҳмонларга маҳаллий кийим брендлари намойиш этилди. Юқори доирада ташкиллаштирилган кўргазма иштирокчилар иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди.

 

— Бугунги тадбирда жуда катта ўзгаришлар бор. Кўргазмада ўзимизнинг брендларимизни хорижликларга яқиндан таништирмоқдамиз, - деди дизайнер Абдувоҳид Умрзоқов. Биз эркаклар ва аёллар костюми образини олиб чиқдик. Ҳозирги кунда замонга қараб мода ҳам ўзгариб бормоқда. Бу эса бизга бир қанча вазифаларни юклайди. Сабаби замонга қараб биз ҳам ривожланиб боришимиз керак. Модага асосан истеъмолчиларнинг таъсири сабаб бўлади. Қайси талаб кўпроқ бўлса, шунга биноан мода ҳам ўзгаради. Мода ҳар доим янгиланиб келган ва жараён ҳеч қачон тўхтаб қолмайди.

custom img

Устингга қайноқ сув қуйсам, куясанми? — Жиззахдаги келинга зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган аёлнинг ҳолати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

custom img

Қарши Техника университетида ёнғин: бинони тутун қоплади

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

custom img

Трансформатор ёнғини: айрим ҳудудлар вақтинча электрсиз қолди

Ёнғинга қисқа туташув ва трансформатор мойининг сизиб чиқиши сабаб бўлган.

custom img

Самарқанддаги портлаш: маҳаллий аҳоли норози

Ҳолат аҳоли яшаш жойларига яқин тоғли ҳудудда содир бўлган.

custom img

“Damas”да хавфли пойга: гувоҳномасиз ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчиси профилактика инспектори ва фуқароларнинг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Болалар энди Ватанда: Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг фарзандлари қайтарилди

Улар бу пайтгача жазони ижро этиш муассасаси қошидаги болалар уйида тарбияланган.

custom img

Хурмузда музокаралар тўхтаб қолди: нефть бозори яна хавотирда

Омон воситачилигида Хурмуз бўғозида денгиз қатновини тартибга солиш бўйича ўтказилиши режалаштирилган учрашув қолдирилди. Бу қарор минтақадаги кескинлик ва жаҳон энергетика бозоридаги хавотирларни яна кучайтирди.

custom img

Аҳоли мурожаатлари эътиборсиз қолдирилди: 151 нафар мансабдор ишдан бўшатилди

Бандлик, маҳалла, МИБ, соғлиқни сақлаш, прокуратура, ижтимоий ҳимоя ва энергетика соҳаларида мурожаатлар билан ишлашда энг кўп камчилик аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"