Ўзбекистон

2023/2024 ўқув йили учун стипендиялар дастури эълон қилинди

Ғолиблар 1 йил мобайнида ҳар ой 1 000 000 сўм миқдорида стипендия ҳамда олийгоҳни тугатгандан сўнг доимий иш билан таъминланади.

2023/2024 ўқув йили учун стипендиялар дастури эълон қилинди

 

Олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари учун “GTL стипендиялар дастури - 5” танлови эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ хабар берди.

 

Қайд этилишича, унда техника йўналишидаги Олий таълим муассасаларининг 3-, 4-босқич бакалавр ва 1-, 2-босқич магистр таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар иштирок этишлари мумкин.

 

Ғолиблар уч босқич натижаларига кўра аниқланади.

 

Жорий йилнинг 15 сентябридан 15 октябрига қадар талабгорлар ҳавола орқали анкета тўлдириб, рўйхатдан ўтишлари ва Телеграм-бот орқали ўзлари ҳақида батафсил маълумот берувчи видео юборишлари керак.

 

Жорий йилнинг 20 октябридан 15 ноябрига қадар онлайн анкеталар ва видеолар орқали сараланган талабалар ўртасида мутахассисликлари ва инглиз тили бўйича ёзма иш ёки тест шаклида имтиҳон ўтказилади.

 

Жорий йилнинг 20 ноябридан 15 декабрига қадар иккинчи босқичда юқори натижага эришган талабалар суҳбатда иштирок этади.

 

Танлов доирасида ўтказиладиган ҳар бир босқич бўйича батафсил маълумот (кейинги босқичга ўтган талабалар рўйхати, имтиҳон ўтказиш куни, жойи ва вақти) Компаниянинг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.

 

Дастур ғолибларини тақдирлаш маросими жорий йилнинг декабрь ойида ўтказилади.

 

Ғолибларга 1 йил мобайнида ҳар ой 1 000 000 сўм миқдорида стипендия тўлаб борилади ҳамда Олий таълим муассасасини тугатгандан сўнг доимий иш билан таъминланади.

 

Шунингдек, “Uzbekistan GTL” заводида кенгайтирилган ишлаб чиқариш амалиётларини ўташ имкониятига эга бўлишади. (Амалиёт давомида транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатлари Компания томонидан қопланади.)

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу стипендия дастури 2019-2020 ўқув йилида таъсис этилган. Ўтган ўқув йилларида дастурда жами 5714 нафар талаба қатнашиб, 70 га яқин иқтидор эгалари ғолиб ва фаол иштирокчи сифатида эътироф этилган.

custom img

“Сирдарё” чегара божхона пости орқали Қозоғистонга ўтиш қайта тикланди

Ўзбекистон–Қозоғистон давлат чегарасидаги “Атамекен” чегара божхона постида қурилиш ишлари якунланди.

custom img

Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи кескин пасайди

24 март ҳолатига кўра, бир грамм олтин нархи 1 801 200 сўмни ташкил этди.

custom img

Тошкентда Миллий дендрология боғи барпо этилади

2028 йилгача Қорақалпоғистон ва барча вилоятларда камида 100 гектар майдонда шундай боғлар ташкил этилади.

custom img

Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар ажратади

Ушбу маблағ Сурхондарё вилоятидаги автомагистралини реконструкция қилиш ва янги иш ўринлари яратишга сарфланади.

custom img

Тошкентда иссиқлик тармоқлари синовдан ўтказилади

24–31 март кунлари синовлар давомида иссиқ сув қисқа муддатга ўчирилади.

custom img

Аҳоли 2025 йилда хорижий валютанинг 41 фоизини онлайн тарзда айирбошлаган — Марказий банк

Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 8,1 миллиард долларга ошган.

custom img

Жорий йилнинг октябридан Тошкент ва атрофида янги иссиқхоналар ташкил этиш чекланади

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида 2030 йилгача 28 та ботаника ва дендрология боғи ташкил этилади.

custom img

Ўзбекистонликлар АҚШда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилади

Ўртача ойлик миқдори 3500 долларни ташкил қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"