1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Наманганлик 13 ёшли бола бувисининг "сейф"ига ўғирликка тушди

У ерда 65 минг АҚШ доллар бўлган.

Наманганлик 13 ёшли бола бувисининг "сейф"ига ўғирликка тушди

 

2021 йил 13 ноябрь куни янгиқўрғонлик фуқаро К.К. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йил август ойидан ноябрь ойигача бўлган вақт оралиғида яшаш уйи ётоқхонасидаги сандиқда бўлган 65.000 АҚШ долларини номаълум шахс ўғирлаб кетилганини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

 

Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни мурожаатчининг набираси 2008 йилда туғилган7-синф ўқувчиси содир этганлиги аниқланган.

 

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Аввалроқ Туркияга келин бўлган ўзбек қизи тўйдан сўнг тиллоларни олиб уйидан қочиб кетганди. Жарималардан 8 миллион қарзи бор фуқаро қўшнисининг автомобилини ўғирлагани ҳамда Қашқадарёда бировнинг уйига меҳмонга келган шахс машина ўғирлаб қочиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика