Жамият

Қашқадарёда бировнинг уйига меҳмонга келган шахс машина ўғирлаб қочиб кетди

Қашқадарё вилоят ИИБ хабарига кўра, Деҳқонобод тумани "Бўстон" маҳалласида яшовчи фуқаро Х.К. 102 хизматига мурожаат қилди.

Қашқадарёда бировнинг уйига меҳмонга келган шахс машина ўғирлаб қочиб кетди

 

Маълум бўлишича, 2021 йил 17 октябрдан 18 октябрга ўтар кечаси туманнинг "Ўзбекистон" маҳалласида яшовчи Ж.Д. уйига меҳмонга келиб, ётиб қолиб, тунда ҳамма ухлаб ётганидан фойдаланиб, "Nexia" русумли автомашинаси ва бир дона баҳоси 500 минг сўмлик телефон аппаратини олиб қочиб кетганини билдирган.

 

Таъкидланишича, Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида "Nexia" русумли автомашина шу куни соат 11:30 атрофида туманнинг "Айридевол" маҳалласидан техник соз ҳолда топилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод тумани ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ Сурхондарёда телефон ўғриси ушлангани, Наманганда 48 ёшли аёлнинг велосипеди ўғирлаб кетилгани, Россияда ўзбекистонлик эркак ўғирланган машинада автоҳалокатга учрагани ҳамда Тошкентда шиналар ўрнига ғишт қўйиб кетаётган ўғирилар қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"