Жамият

Жарималардан 8 миллион қарзи бор фуқаро қўшнисининг автомобилини ўғирлаб кетди

Шайхонтоҳур тумани Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги навбатчилик қисмига фуқаро Б.О.томонидан “Laсetti” русумли, давлат рақами 01 Z 466 ZA бўлган автотранспорт воситасининг номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилгани юзасидан хабар келиб тушган.

Жарималардан 8 миллион қарзи бор фуқаро қўшнисининг автомобилини ўғирлаб кетди

 

 

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида автомашина пойтахт кўчаларида давлат рақами ечилган ҳолда топилган.

 

Автомобиль кўздан кечирилганда, ичидаги овоз кучайтиргич, видеорегистратор ва 500 минг сўм ўғирлаб кетилгани аниқланган. Тезкор тадбир давомида жиноят содир этган шахс жабрланувчига бегона эмаслиги, балки унинг ён қўшниси экани маълум бўлди.

 

Фуқародан нега бу жиноятга қўл ургани ҳақида сўралганда, жаримадан қарзлари кўплигини баҳона қилди. Шунингдек, у шахсий машинаси жарима майдонида экани, уни олиб чиқиш учун эса 8 миллион кераклигини айтган.

 

— Грижам бор, белим оғрийди. Автомобиль ўриндиғини охиригача ётқизиб ҳайдайман. Ремень тақмайман. Шу сабаб, ҳар доим жаримага тортиламан. Олган жарималаримнинг 90 фоизи шу — ремень тақмаганим учун берилган. Машинам талони ҳам белгиланган вақтидан ўтиб кетгани учун жарима майдонига киритилган, — дейди у.

 

З.А.га нисбатан Жиноят кодексининг  267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ Тошкентда автомобиль шиналари ўрнига ғишт қўйиб кетаётган ўғирилар қўлга тушгани ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Муножат Валиева

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"