1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Аббосбек Файзуллаев испан клуби билан музокара ўтказмоқда

Трансфер расмийлаштирилиши эҳтимоли бор.

Аббосбек Файзуллаев испан клуби билан музокара ўтказмоқда

 

Ўзбекистон терма жамоаси ва Россиянинг "ЦСКА" футбол клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Испаниянинг "Вилярреал" клубида фаолиятини давом эттириши мумкин.

 

Бу ҳақида Испаниянинг "Марса" нашри хабар бермоқда. Нашрнинг ёзишича, ўзбек матбуоти футболчини "Вилярреал"га ўтиши мумкинлигини гапирмоқда. Бу эса испан клубининг музокаралар борасида силжишга эришишига ёрдам бериши мумкин. Трансфер расмийлаштирилиши эҳтимоли бор. Трансфермаркт Файзуллаевнинг нархини 6 млн еврога баҳолаган.

 

Эслатиб ўтамиз, "Вилярреал" клуб ўтган мавсумда Ла Лигада 8-ўринни эгаллаб, еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган.

 

Аввалроқ Ўзбекистонлик футболчи Лазизбек Мирзаев фаолиятини Испаниянинг "Леганес" клубида давом эттириши маълум бўлганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика