Жаҳон

Абрамович урушдан олдин бойлигининг катта қисмини фарзандларига ўтказиб берган

Олигарх ЕИ, Канада ва Буюк Британия санкциялари остида қолмоқда.

Абрамович урушдан олдин бойлигининг катта қисмини фарзандларига ўтказиб берган

 

Россиялик олигарх Роман Абрамович Украина урушидан сал олдин ўзининг 10 та махфий офшорларини 7 нафар фарзанди номига ўтказиб берган. Бу унинг санкциялар остига тушишидан олдин, 2022 йил февралининг дастлабки кунларида амалга оширилган.

 

Урушга 3 ҳафта қолганда миллиардернинг 4 миллиард доллар бойлиги расмий эгалари ўзгарган. Бизнесменнинг барча фарзандлари Россия фуқаролари ҳисобланади, уларнинг энг кичиги 9 ёшда.

 

Бойликларнинг расмий эгаси ўзгаргани Абрамович активларининг катта қисми мусодара қилинишининг олдини олиши мумкин.

 

10 та фонддан ташқари олигархнинг фарзандлари яхта, вертолёт ва самолётларга ҳам эгалик қилиши мумкин.

 

Роман Абрамовичга нисбатан Евроиттифоқ, Буюк Британия ва Канада санкция жорий этган. Унинг ўзи Кремль билан алоқаларини рад этиб келади.

custom img

Тошкент давлат аграр университетида ёнғин юз берди

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Европа Иттифоқи Венесуэлага 5 млн евро ажратди

ЕИ мамлакатга ёрдам сифатида қидирув-қутқарув гуруҳлари ва тиббиёт ходимларини сафарбар қилди.

custom img

АҚШ Эронга яна ҳаво зарбалари берди

Эрон ҳам Қувайт ва Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий объектларига ракета ҳамда дрон ҳужумлари уюштирилганини билдирди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 1 430 нафарга етди

Табиий офатдан кейин 68,9 минг нафарга яқин киши бедарак йўқолган.

custom img

АҚШда Жаҳон чемпионати ўйинидан кейинги тантаналар вақтида отишма юз берди

Мухлислар Кабо-Верденинг ЖЧдаги тарихий ғалабасини нишонлаётган бўлган. Отишма оқибатида 4 киши жароҳатланган.

custom img

Украина Россиянинг “Второво” нефть станциясига зарба берганини маълум қилди

Дронлар объектнинг техник биносига зарба берган ва шундан сўнг портлаш содир бўлган.

custom img

Россияда мигрантлар учун давлат божлари бир неча баробарга оширилади

Фуқаролик, яшаш гувоҳномаси ва визаларни расмийлаштириш учун давлат божлари бир неча баробарга кўтарилади.

custom img

Қирғизистонда Ислом Каримовга ҳайкал қўйган бўлардим — Асқар Акаев

Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Акаев Ислом Каримов давридаги Ўзбекистоннинг нисбатан ёпиқ сиёсати Қирғизистон ва Қозоғистон тадбиркорлари учун имконият яратганини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"