Ўзбекистон

“Activist” лойиҳаси расман тугатилди

Бу ҳақда лойиҳа муаллифи Ҳожиакбар Носиров маълум қилди.

“Activist” лойиҳаси расман тугатилди

Дўконларда савдо қоидаларига риоя этилишини назорат қилиб, бу борадаги видеолари билан танилган ва халқнинг истеъмол маданиятини шакллантиришга хизмат қилувчи “Activist” лойиҳаси тугатилди. Бу ҳақда унинг муаллифи Ҳожиакбар Носиров маълум қилди.

 

“Лойиҳа ўз фаолиятини бутунлай якунлади. Яқин орада интервью орқали бунинг сабабларини тўлиқроқ ёритиб бераман. Гувоҳи бўлганингиздек, жудаям кўп туҳмат ва босимларга учрашимга тўғри келди. Ҳаттоки оилам билан боғлиқ таҳдидларга ҳам қарамасдан бу йўлда давом этдим. Чунки сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз менга катта далда берарди.

 

2 йиллик фаолиятимда кимнингдир кўнглига билиб-билмай озор бериб қўйган бўлсам, чин дилдан узр сўрайман”, дейди блогер.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳожиакбар Носиров айрим йогуртлар ҳаром эканини айтиб чиққани учун 15 суткага қамалганди. У “диний адоватни тарғиб қилувчи материаллар тарқатиш” ва “ички ишлар ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”да айбланган.

Ёмғир ортидан илиқ кунлар: Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Ёмғир ортидан илиқ кунлар: Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади.

Марказий Осиёда биринчи: Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рейтингидан ўрин олди

Марказий Осиёда биринчи: Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рейтингидан ўрин олди

Ўзбекистон раҳбари рейтингда 40-ўринни эгаллади ва бу Марказий Осиё давлатлари орасидаги энг юқори натижа бўлди.

Ҳар минг кишидан 120 нафари: Ўзбекистонда олий маълумотлилар улуши маълум бўлди

Ҳар минг кишидан 120 нафари: Ўзбекистонда олий маълумотлилар улуши маълум бўлди

15 ёшдан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга.

7 минг долларга 10 250 сохта доллар: Тошкентда қалбаки пул савдоси фош этилди

7 минг долларга 10 250 сохта доллар: Тошкентда қалбаки пул савдоси фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram'даги радикал гуруҳ фош этилди: 13 киши унинг аъзоси бўлган

Telegram'даги радикал гуруҳ фош этилди: 13 киши унинг аъзоси бўлган

Гуруҳда “жиҳод” ва “шаҳидлик”ка чорловчи материаллар тарқатилган.

QR-кодсиз автомобиль берилмайди: эвакуаторга юкланган машинани қайтариб олиш қийинлашади

QR-кодсиз автомобиль берилмайди: эвакуаторга юкланган машинани қайтариб олиш қийинлашади

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш ва жарима майдонларида сақлаш тартиби ўзгаради.

Экополиция рейдида можаро: браконерлар экополиция ходимига тан жароҳати етказди

Экополиция рейдида можаро: браконерлар экополиция ходимига тан жароҳати етказди

Бухорода муҳофаза этиладиган ҳудудда қуённи ноқонуний овлаган беш фуқаро аниқланди.

Ичкаридан тузилган режа барбод бўлди: Тошкентда ўқув марказини тунамоқчи бўлган уч киши ушланди

Ичкаридан тузилган режа барбод бўлди: Тошкентда ўқув марказини тунамоқчи бўлган уч киши ушланди

Собиқ қўриқчи икки шериги билан аввал ишлаган ўқув марказига босқинчилик қилишни режалаштирган.