Ўзбекистон

Адлия вазирлиги “Adliya mobile” иловасини ишлаб чиқди

Бу фуқаролар учун қатор қулайликлар яратади.

Адлия вазирлиги “Adliya mobile” иловасини ишлаб чиқди

 

Бутун дунё рақамлашиш сайин қадам ташлаётган бир вақтда, мамлакатимизда ҳам фуқаролар ва давлат органлари ўртасидаги муносабатларни соддалаштириш, қоғозбозликдан воз кечиш ва давлат хизматларини кўрсатишни рақамлаштириш соҳаларида муҳим ишлар амалга оширилмоқда.

 

Адлия вазирлиги ҳам бу борадаги ишларни давом эттирган ҳолда “Adliya mobile” иловасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

 

Мобил илованинг мақсади:

ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳоли ва адлия органлари ўртасида самарали алоқа ўрнатиш, мобил қурилмалар орқали юридик ва давлат хизматларини кўрсатилиш, мобил илова ёрдамида давлат хизматларни электрон шаклда олиш имкониятини яратишдан иборат.

 

Мобил илованинг қулайлиги:

- Давлат хизматларидан мобил иловалар орқали электрон фойдаланиш имконияти яратилади;

- мобил илова Ягона интерактив хизматлари ҳамда зарур ҳолларда тўлов тизимлари билан ҳам интеграция қилинади;

- мобил илова орқали давлат хизматларидан фойдаланувчилар ўртасида турли хил сўровномалар ўтказилади;

- мобил илова фойдаланувчиси давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланишлари бўйича ўз фикрларини қолдириш, баҳолаш имконияти яратилади ва бошқалар.

Шунингдек, фуқаролар мобил илова орқали Адлия адлия органлари ва муассасалари ҳамда Давлат хизматлари агентлиги томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари, уларнинг турлари бўйича ҳам хабардор бўлиши мумкин.

 

Мобил иловада:

- адлия органлари ва муассасаларининг манзили (google карта орқали белгилаш орқали), телефон рақами, электрон почта манзили;

- раҳбарият ва уларнинг қабул кунлари ва мурожаат йўллаш;

- ҳужжат ҳолатини текшириш, қонунчиликдаги янгиликлар, нотариал идоралар рўйхати (нотариус Ф.И.Ш, телефон рақами, манзили (геолокация);

- иш вақти, қабулга ёзилиш, калькулятор, навбат олиш ва бошқалар),

- фаолият юритувчи адвокатлар, адвокатлик бюролари, фирмалари, адвокатлар ҳайъатлари рўйхати;

- нодавлат нотижорат ташкилотлар рўйхати;

- доимий фаолият юритувчи ҳакамлик судлари реестри;

- диний ташкилотлар реестри;

- ФҲДЁ маълумотларини олиш;

- Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган юридик шахсларнинг давлат реестри ҳақида маълумот ҳам мавжуд.

 

Шунингдек, мазкур мобил илова фойдаланувчи реал вақт давомида давлат хизматлари марказларигача бўлган масофани, етиб боришга кетадиган вақтни ва электрон навбат рақамини аниқлаш, давлат хизматларини олишда марказлардаги навбатларни ҳисобга олган ҳолда “энг қисқа йўлни” танлаш имконини беради. Бундан ташқари, мобил иловада “Контрафактсиз ҳудуд” топографик харита ҳам мавжуд бўлади. Ушбу харита ишлаб чиқилиши аҳолига айнан қайси ҳудудларда, қайси магазинларда контрафакт маҳсулотлар сотилиши, қайсиларида эса сотилмаслиги уйида ўтирган ҳолда билиб, ўз танлови асосида харидни амалга оширишига замин яратади.

 

Мобил иловада адлия вазирлиги ҳузуридан Юристлар малакасини ошириш маркази ва Тошкент давлат юридик университети ҳақида ҳам маълумотлар олиш мумкин бўлади.

 

“Adliya mobile” мобил иловасини “Android” ва “iOS” операцион тизимлари учун мўлжаллаб ишлаб чиқарилган. Фойдаланувчилар иловани “Play Market” ва “App Store” сервислари орқали бепул ва осон тарзда юклаб ишлатишлари мумкин. Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида иловадаги маълумотлар 3 та тилда (рус, инглиз ва ўзбек (кирил ва лотим алифболарида)) киритиб борилади.

 

Ҳозирда ушбу мобил иловани янада такомиллаштириш бўйича ишлар кетмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, машиналар аукционда сотилади.

Поршень ва автомобиль эҳтиёт қисмлари орасидаги наркотиклар: икки киши ушланди

Поршень ва автомобиль эҳтиёт қисмлари орасидаги наркотиклар: икки киши ушланди

Сурхондарёда наркотик моддаларни автомобиль эҳтиёт қисмларига яшириб олиб кириш ва қабул қилиб олиш билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

Дориларни рецептсиз олиш тартиби ўзгарди: янги мезонлар белгиланди

Дориларни рецептсиз олиш тартиби ўзгарди: янги мезонлар белгиланди

Энди икки ёки ундан ортиқ фаол моддали дорилар ҳам рецептсиз сотиладиган тоифага киритилилади.

Швеция иш берувчилари ўзбекистонлик кадрларга қизиқмоқда: қайси соҳаларга талаб бор?

Швеция иш берувчилари ўзбекистонлик кадрларга қизиқмоқда: қайси соҳаларга талаб бор?

Кадрлар етишмаётган шимолий ҳудудларда ўзбекистонлик кадрларни тайёрлаш ва ишга жалб этиш масаласи муҳокама қилинди.