Унда қаршилик ҳаракати 5 сентябрь Кобулда қабул қилинган уламолар декларациясини қўллаб-қувватлашини маълум қилган. Панжшер кучлари “Толибон”нинг ҳам бу чақириқларга бефарқ бўлмаслилига умид билдирган.
Агарда толиблар Панжшер ва Андароб вилоятига ҳужумлар бекор қилинса, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ваъда берилган. Миллий қаршилик фронти уламоларнинг Панжшерга нисбатан жорий қилинган чекловларни бекор қилиш чақириқлари олқишланган ва “Толибон”нинг Ислом талаблари ҳамда гуманитар ҳуқуқнинг нормаларини бажаришга чақирган.
“Афғонистон аҳолисининг мутлақ кўпчилиги Ислом динига эътиқод қилади. Панжшер ва Андароб водийлари, Парвон, Каписа ва бошқа вилоятлардаги қирқ йиллик уруш ҳамда тўкилган қонлар мамлакатда соф Исломни ўрнатишга қаратилган. Шу мақсадда ўз олдига Исломий бошқарувни ўрнатишни мақсад қилган “Толибон”нинг Панжшерга ҳужум қилишида ҳеч қандай диний, инсоний ва мантиқий асос мавжуд эмас”, дейилади декларацияда.
Қаршилик кучлари “Толибон” билан низони тинч йўл билан ҳал қилиш ниятида эканини, бу диний ва ахлоқий тамойилларга тўғри келишини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Панжшер аҳолиси уйларини тарк этиб, тоғларга чиқиб кетгани хабар қилинган эди.


