Жаҳон

Панжшерда ким ғолиб бўлади?

Ҳозирда вилоятнинг Шотол тумани тўлиқ “Толибон” назоратига ўтган. Шунингдек, Париён, Роҳа ва Аннаба туманларида жанглар бўлмоқда. Панжшернинг яна бир тумани Дара ҳақида маълумотлар йўқ.

Панжшерда  ким ғолиб бўлади?

 

Толиблар эгаллаган ҳудудларда бўш уйларга дуч келишган. Катта таҳмин билан аҳоли тоғларга чиқиб кетган. Аннабада турган “Толибон” вакиллари аҳолини уйларига қайтишга чақирган. Уларнинг таъкидлашича, қурол кўтарганларнинг барчаси таслим бўлгандан сўнг афв этилади. 

Куннинг биринчи ярмида Аҳмад Масъуднинг Панжшер маркази Базарак яқинида пайдо бўлган суратлари тарқалди. Масъуд Паранд аҳоли пунктидаги блокпостларни кўздан кечирган. Бундан шуни хулоса қилиш мумкинки, толиблар вилоят марказига яқинлашиб қолган. 

Қандаҳор вилояти кенгашининг собиқ раиси Сайид Жон Ҳақризвол “Толибон” билан бирга ҳаракат қилаётган пуштунларни қоралаб чиқди. Унинг сўзларига кўра Панжшердаги уруш тарихда пуштунлар номи қора бўлишига сабаб бўлади. 

Маълумот ўрнида:  “Толибон” 15 август куни Кобул шаҳрини жангсиз эгаллагандан кейин бутун Афғонистонда ҳокимияти ўрнатилганини эълон қилди. Ҳозирда фақатгина Панжшер вилояти толиблар томонидан бўйсундирилмаган. Бу ерда Амрулла Солиҳ ва Аҳмад Масъуд бошчилигида қаршилик фронти тузилган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 8 сентябрь куни “катта еттилик”нинг Афғонистондаги вазият юзасидан учрашув ўтказиши хабар қилинган эди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"