Жаҳон

“Америка қайтди”: Трамп Конгрессда нутқ сўзлади

Унда кўпчилик президентга норозилик билдирган.

“Америка қайтди”: Трамп Конгрессда нутқ сўзлади

Трампнинг сўзларига кўра, ҳозирги маъмурият атиги бир неча ҳафта ичида илгари ҳеч қайси ҳукумат йиллар давомида эриша олмаган натижаларга эришган.

 

“Америка орзусини тўхтатиб бўлмайди ва мамлакатимиз шундай улкан қайтиш арафасида турибдики, дунё тарихида ҳеч ким бунақасини кўрмаган, эҳтимол, бундан кейин ҳам кўрмайди”, — дея таъкидлади президент.

 

Демократлар партияси вакиллари норозилик билдириб, Трампни ҳуштакбозлик билан кутиб олдилар. Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон тартибни сақлашга чақирди ва президент нутқини бузишга уринганларни залдан чиқариб юбориш билан таҳдид қилди.

 

Демократлар партиясидан Конгресс аъзоси Эл Грин ўз жойига ўтиришдан бош тортгач, Жонсон “Бу жанобни залдан чиқариб юборинг”, деб талаб қилди. Шундан сўнг, Трамп ўз нутқини давом эттирди.

 

Ушбу нутқ Трампнинг Оқ уйга қайтганидан кейин Конгрессдаги биринчи чиқиши ҳисобланади. Бу анъанавий тадбир бўлиб, унда президент ўзининг дастлабки бир неча ҳафталик фаолияти натижаларини сарҳисоб қилади. Трамп 44 кундан бери президент лавозимида ишламоқда. 

 

Маълумот учун, Доналд Трампнинг Конгрессдаги илк нутқи тахминан бир соат давом этган эди.

Россия ва Украина ўзаро зарбаларни давом эттирмоқда: нефть заводлари ва турар жойлар нишонга олинди

Россия ва Украина ўзаро зарбаларни давом эттирмоқда: нефть заводлари ва турар жойлар нишонга олинди

Украина зарбалар Россия армиясини ёқилғи билан таъминлайдиган корхоналарга қаратилганини билдирди. Россиянинг Одессага ҳужуми оқибатида 4 киши ҳалок бўлди.

Яманда жанглар кучайди: Саудия коалицияси ҳусийларнинг 60 та объектига зарба берди

Яманда жанглар кучайди: Саудия коалицияси ҳусийларнинг 60 та объектига зарба берди

Мамлакатнинг Таиз вилоятида ҳукумат кучлари ва ҳусийлар ўртасида шиддатли жанглар давом этмоқда.

Таиландда тоза сув муаммоси: бунга Мянмадаги конлар сабаб бўлмоқда

Таиландда тоза сув муаммоси: бунга Мянмадаги конлар сабаб бўлмоқда

Таиланднинг Мянма билан чегарадош ҳудудида сув манбаларида мишяк миқдори белгиланган меъёрдан 25–30 баравар юқори экани аниқланди.

Тошкентдаги Умра можароси: Қирғизистон фуқароларига қўшни давлатлар орқали сафар қилмаслик айтилди

Тошкентдаги Умра можароси: Қирғизистон фуқароларига қўшни давлатлар орқали сафар қилмаслик айтилди

12 ноябрдан бери 104 нафар қирғизистонлик зиёратчи Тошкентда қолиб кетган.

Дунёда 240 миллионга яқин ўсмир етарлича жисмоний фаол эмас — ЖССТ

Дунёда 240 миллионга яқин ўсмир етарлича жисмоний фаол эмас — ЖССТ

Уларнинг атиги 14 фоизи ҳафтанинг барча кунларида камида бир соатдан фаол ҳаракат қилади.

Украинага яна 45 миллиард евро: Европа Комиссияси янги ёрдам пакетини таклиф қилди

Украинага яна 45 миллиард евро: Европа Комиссияси янги ёрдам пакетини таклиф қилди

Бу мамлакатнинг келгуси йилги 70 миллиард евролик молиявий эҳтиёжининг учдан икки қисмини қоплайди.

Путин ва Си Цзиньпин учрашуви якунланди: нималар муҳокама қилинди?

Путин ва Си Цзиньпин учрашуви якунланди: нималар муҳокама қилинди?

Бу йил бошидан буён уларнинг бешинчи учрашуви бўлди.

Патриот тизимлари ва ракета қурилмалари нишонда: Эрон Қувайтдаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди

Патриот тизимлари ва ракета қурилмалари нишонда: Эрон Қувайтдаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди

Аввалроқ Баҳрайндаги АҚШ радар станцияси ҳам нишонга олинган эди.