Ўзбекистон

Андижонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

Андижонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 7 декабрь куни Асака тумани “Учтош” МФЙ Учтош кўчаси 17-уйда содир бўлган. 1985 йилда туғилган фуқаро М.А ва унинг 1986 йилда туғилган турмуш ўртоғи M.A.ларнинг жасади яшаш хонадонида қўл бола усулда ясалган иситиш печига солинган кўмир ёқилғисидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиш аломатлари билан топилган.

 

Ҳодиса жойи тергов-тезкор гуруҳи аъзолари томонидан кўздан кечирилиб, фуқароларнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Асака туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкентда 6 киши ис газидан вафот этди: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Тошкентда 6 киши ис газидан вафот этди: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлган уйдаги иситиш қозони хавфсизлик талабларига жавоб бермаган.

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё халқаро таълим форуми иштирокчиларига табрик йўллади.

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Кўчаларни намлаш билан бирга, фавворалар ва суғориш тизимлари ҳам ишга туширилган.

Тунги ЙТҲ: Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб дарахтга урилди

Тунги ЙТҲ: Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб дарахтга урилди

21 ёшли шифохонага олиб кетилган.

Ўзбекистонда ўлимлар сони камайди: 9 ойда 123,4 минг киши вафот этди

Ўзбекистонда ўлимлар сони камайди: 9 ойда 123,4 минг киши вафот этди

Ўлим ҳолатлари сони сўнгги беш йилнинг январь–сентябрь ойлари орасида энг паст кўрсаткични қайд этди.

Прокуратурага 299 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди: қарийб 56 минг фуқаронинг ҳуқуқи тикланди

Прокуратурага 299 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди: қарийб 56 минг фуқаронинг ҳуқуқи тикланди

Прокуратурага энг кўп мурожаатлар тергов ва суриштирув, ижтимоий-иқтисодий масалалар ҳамда суд ҳужжатлари ижроси юзасидан келиб тушган.

64 мингUSDTлик лицензиясиз крипто-савдо: талаба устидан жиноят иши қўзғатилди

64 мингUSDTлик лицензиясиз крипто-савдо: талаба устидан жиноят иши қўзғатилди

У крипто-савдо билан бирга Теlegram орқали 140 та хорижий виртуал телефон рақамини сотган.

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

Тўққиз ой давомида Афғонистондан 323 660 нафар фуқаро келган.