Ўзбекистон

Анқарада Туркий дунё адибларининг 5-анжумани бўлиб ўтди

Навбатдаги анжуман икки йилдан сўнг Ўзбекистонда ўтказилади.

Анқарада Туркий дунё адибларининг 5-анжумани бўлиб ўтди

 

Туркия пойтахти – Анқара шаҳрида Туркий дунё адибларининг 5-анжумани бўлиб ўтди. 

 

Тадбирда иштирок этиш учун Туркия Республикасининг 100 йиллиги муносабати билан туркий тилда ижод қилаётган 100 нафар шоир, ёзувчи, адабиётшунос таклиф этилган экан. Ушбу ижодий-амалий қурултой Адабиёт ва санъат асарлари муаллифлари уюшмаси – ILESAM томонидан амалга оширилди. Ушбу ташкилот Туркия Вазирлар Кенгаши томонидан ташкил этилган. У адабиёт, санъат соҳасида фаолият юритаётган ёзувчи, шоир ва олимларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда тарғиботи билан шуғулланади. Уюшма Маданият ва туризм вазирлиги билан ҳамкорликда ишлайди. Унинг 3500 дан ортиқ аъзоси бор.

 

ILESAM Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳомийлигида тайёрлаган Туркий дунё адибларининг 5-анжумани лойиҳасида Озарбайжон халқ ёзувчиси Онор, Қозоғистон халқ шоири Улуғбек Есдаулет, Қирғиз халқ шоири Хўжагелди Култегин, туркиялик ёзувчи Ёқуб Умар ўғли, македониялик шоира Лейла Шариф, эронлик шоира ва таржимон Рукаи Кабир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, шоир Ғайрат Мажид каби таниқли ижодкорлар иштирок этди.

 

Анқара Миллий кутубхонасида бўлиб ўтган ижодий-амалий анжуман иштирокчилари беш гуруҳга бўлиниб, беш хил мавзуда иш олиб борди. Булар қуйидагилар:

 

  1. Туркий дунёда умумий тил ва алифбо: муаммолар ва ютуқлар;

  2. Туркий дунё таълими, маданияти, санъати ва адабиётидаги бирлик ва ҳамжиҳатлик: фаолият ва таклифлар;

  3. Туркий дунё адабиёт ва санъатида муаллифлик ҳуқуқи муаммолари ва кўчирмакашликка қарши кураш чоралари;

  4. Китоб ва китобхонлик маданияти, умумий тилдаги нашрлар ва таржима муаммолари;

  5. Умумтуркий адабиёт, қиёсий адабиёт, адабий жанрлар тарғиботи ва ижодкор ва адабиётшуносларнинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорлиги.

 

ILESAM ҳамда Туркия Маданият ва туризм вазирлиги, ТИКА (Турк ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги), ЙТБ (Хориждаги туркий қардош жамияти), АЙК (Отатурк номидаги олий маданият, тил ва тарих институти), Туркия тарих институти, Турк тили институти, ТУРКСОЙ каби ташкилотлар ҳамкорлигида ўтган Туркий дунё адибларининг 5-анжумани таассуротларга бой бўлди.

 

Туркий дунё адибларининг 5-анжумани таклифи билан навбатдаги тадбир икки йилдан сўнг Ўзбекистонда – Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

12 мингдан ортиқ мурожаат: банкларнинг янгиланган антирейтинги эълон қилинди

12 мингдан ортиқ мурожаат: банкларнинг янгиланган антирейтинги эълон қилинди

Икки банк антирейтингдан чиқди, яна иккитаси рўйхатга кирди.

“Қайтиб бу ишни қилмайман”: 5-синф ўқувчиси қўшнисининг машинасини ҳайдади

“Қайтиб бу ишни қилмайман”: 5-синф ўқувчиси қўшнисининг машинасини ҳайдади

Қўшнисига тегишли автомобилини бошқариб, видеони ижтимоий тармоққа жойлаган ўқувчи ва унинг онаси билан профилактик суҳбат ўтказилиб, қонуний чора кўрилди.

Фожиадан кейинги ёрдам: вафот этган қизнинг укаси психологик ёрдам олмоқда

Фожиадан кейинги ёрдам: вафот этган қизнинг укаси психологик ёрдам олмоқда

Қиз ўз уйида осилган ҳолда топилган эди.

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Учрашувда энергетика, инфратузилма ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 6,5 миллиард сўмга баҳоланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Саудия Арабистони иштирокидаги йирик инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди.

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шунингдек, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш билдирилган.