1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ молия вазирлиги антиқа вакансия эълон қилди

Унга йилига 150 минг доллар таклиф қилган.

АҚШ молия вазирлиги антиқа вакансия эълон қилди

 

АҚШ молия вазирлиги “санкциялар бўйича мутахассис” вакансиясини эълон қилмоқчи. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

 

Санкциялар бўйича бош иқтисодчига йилига 150 минг доллар маош таклиф қилинган. молия вазирлиги бу хабарни тасдиқлаган.

 

“Бизга фақатгина 460 саҳифали илмий трактатлар тайёрлайдиган одам керак эмас. Бу янада мақсадга йўналтирилган ва амалий иш бўлади”, – деган молия вазири ўринбосари маслаҳатчиси Алекс Паретс.

 

Янги ходим санкцияларни иқтисодий таҳлил қилиш бўлимини бошқаради. Бу бўлим 2021 йилда тузилган. Бундан кўзланган мақсад 2001 йилдан буён 933 фоизга кўпайган чекловлар билан боғлиқ муаммоларни бошқаришдан иборат. Эксперт молия вазирлигига санкцияларнинг фискал ва пул-кредит сиёсатига, молия бозорлари, валюта курслари, банк иши, инвестициялар, энергетика ва давлат қарзига таъсири ҳақида маълумот беради.

 

 Bloomberg маълумотларига кўра, вазирлик ҳозирда 37 санкциявий дастурларни бошқармоқда. У 12 минг жисмоний ва юридик шахсларга чекловларни қамраб олган.

 

Аввалроқ Евроиттифоқ Россияга қарши янги санкциялар мазмунини очиқлаганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика