Жаҳон

АҚШда болалар ҳам COVID-19'га қарши эмланиши мумкин

АҚШда Pfizer вакцинаси билан болалар ҳам эмланиши мумкин. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

АҚШда болалар ҳам COVID-19'га қарши эмланиши мумкин

 

 

Бунинг учун Pfizer/BioNTech етарлича клиник тажрибалар ўтказиши лозим. Унинг натижалари АҚШ Дори-дармон ва озиқ-овқат назорати бошқармасига тақдим этилади. Шундан кейин бошқарма фавқулодда ҳолатларда 5-11 ёшли болаларга компания вакциналаридан фойдаланишга рухсат бериши мумкин.

 

Хабарда айтилишича, рухсатнома яқин уч ҳафта ичида тақдим этилади.

 

“Reuters” болаларнинг коронавирусга қарши эмланишини миллионлаб ота-оналар кутаётганини маълум қилди. Унга нисбатан талаб, айниқса, “дельта” штамми оқибатида касалликнинг янги тўлқини бошланганидан кейин янада ошган.

 

АҚШ бош инфекционисти Энтони Фаучи октябрь бошларида Pfizer'нинг болалар учун қўлланиши бошланишига умид билдирмоқда.

 

Pfizer/BioNTech раҳбарияти ҳам болалар учун махсус вакцина чиқарилаётганини тасдиқлаган. “BioNTech”нинг тиббий тадқиқотлар бўйича директори Озлем Туречининг маълум қилишича, яқин ҳафталар ичида болалар учун яратилган вакцина бўйича якуний хулосалар берилади. Шунингдек, уни ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалАҚШда коронавирусга қарши эмланмаганлар касалликдан кўпроқ вафот этаётгани маълум қилинган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Эрон баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни қайта бошлагани айтилмоқда — WSJ

Эронда баллистик ракеталар ишлаб чиқариш қайта тиклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, мамлакатнинг айрим ерости иншоотларида ракета йиғиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Қизил денгизда навбатдаги хавф: Ҳусийлар Моха портини эгаллади

Мазкур бўғоз Қизил денгиз ва Аден кўрфазини боғлайди ҳамда Осиё, Европа ва Яқин Шарқ ўртасидаги муҳим денгиз савдо йўлларидан бири ҳисобланади.

custom img

“75 мактуб” иши: Ташиевга қўйилган айблов ўзгартирилди

Бишкек шаҳар суди Ташиев ва бошқа судланувчиларга нисбатан аввалги ҳукмни ўзгартириб, “ҳокимиятни куч билан эгаллаш” моддасини алмаштирди.

custom img

Россияда мигрантларга янги талаб: ишламайдиган оила аъзоси ҳам солиқ тўлайди

Тегишли тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.

custom img

Конгодаги мактаб ёнғинида камида 24 ўқувчи ҳалок бўлди

Ёнғин оқибатида 300 га яқин уй ҳам вайрон бўлган.

custom img

Исроил бир ҳафта ичида Ғарбий Соҳилда 100 дан ортиқ фаластинликни ҳибсга олди

Ҳибсга олинганлар орасида болалар, журналистлар ва яқинда маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинган собиқ маҳбус ҳам бор.

custom img

Жазоир БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир бунга БААнинг провокацион ҳаракатлари сабаб бўлганини билдирди.

custom img

Эрон билан можаро 2029 йилгача чўзилиши мумкин — WSJ

Mожаро 2029 йил январида АҚШнинг навбатдаги президенти лавозимига киришганидан кейин ҳам давом этиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"