Ўзбекистон

Автобусда аёлга тегажоғлиқ қилган 45 ёшли эркак қамалди

Ҳолат 2023 йили содир бўлган.

Автобусда аёлга тегажоғлиқ қилган 45 ёшли эркак қамалди

19 апрел куни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида шаҳвоний шилқимлик қилиш билан боғлиқ иш кўриб чиқилди.

 

Ҳолат 2023 йилнинг 15 ноябр куни содир бўлган. 1979 йилда туғилган А.Р. Термиз шаҳри автовокзалидан Тошкент шаҳрига келаётган автобуснинг ичида бўла туриб, ёнида ўтирган аёлнинг ухлаб қолганидан фойдаланган ҳолда унга тегажоғлик қилган. Уйғониб кетган аёл унга қаршилик кўрсатган, эркак эса у билан жанжаллашиб, автовокзалда оммани ўзига қаратган.  

 

Судда сўроқ қилинган ҳуқуқбузар эркак аёлга қўли тегиб кетганлигини, ҳозирги кунда қилган ишидан пушаймонда эканлигини айтиб, унга нисбатан енгиллик беришни сўраган.

 

Аёл эса автобусда ёнидаги ўриндиқда ўтирган А.Р. у ухлаб қолганидан фойдаланиб, кийимини ечиб, кўкрак қисмига тегажоғлик қилганини, шундан сўнг уйғониб кетганлиги ва ҳайдовчига ҳолатни билдирганини, эркак у билан жанжаллашиб, ҳақорат қилганлигини айтиб кўрсатма берган. Жабрланувчи ушбу ҳолат 2023 йил 15 ноябр куни содир бўлганига қарамасдан ИИО ходимлари А.Р.га нисбатан қонуний чора кўришмаганлигини маълум қилган. 

 

Суд қарорига кўра, А.Р. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 41-1-моддасида (шаҳвоний шилқимлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилган. Унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

 

Ёмғир ортидан илиқ кунлар: Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Ёмғир ортидан илиқ кунлар: Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади.

Марказий Осиёда биринчи: Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рейтингидан ўрин олди

Марказий Осиёда биринчи: Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рейтингидан ўрин олди

Ўзбекистон раҳбари рейтингда 40-ўринни эгаллади ва бу Марказий Осиё давлатлари орасидаги энг юқори натижа бўлди.

Ҳар минг кишидан 120 нафари: Ўзбекистонда олий маълумотлилар улуши маълум бўлди

Ҳар минг кишидан 120 нафари: Ўзбекистонда олий маълумотлилар улуши маълум бўлди

15 ёшдан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга.

7 минг долларга 10 250 сохта доллар: Тошкентда қалбаки пул савдоси фош этилди

7 минг долларга 10 250 сохта доллар: Тошкентда қалбаки пул савдоси фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram'даги радикал гуруҳ фош этилди: 13 киши унинг аъзоси бўлган

Telegram'даги радикал гуруҳ фош этилди: 13 киши унинг аъзоси бўлган

Гуруҳда “жиҳод” ва “шаҳидлик”ка чорловчи материаллар тарқатилган.

QR-кодсиз автомобиль берилмайди: эвакуаторга юкланган машинани қайтариб олиш қийинлашади

QR-кодсиз автомобиль берилмайди: эвакуаторга юкланган машинани қайтариб олиш қийинлашади

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш ва жарима майдонларида сақлаш тартиби ўзгаради.

Экополиция рейдида можаро: браконерлар экополиция ходимига тан жароҳати етказди

Экополиция рейдида можаро: браконерлар экополиция ходимига тан жароҳати етказди

Бухорода муҳофаза этиладиган ҳудудда қуённи ноқонуний овлаган беш фуқаро аниқланди.

Ичкаридан тузилган режа барбод бўлди: Тошкентда ўқув марказини тунамоқчи бўлган уч киши ушланди

Ичкаридан тузилган режа барбод бўлди: Тошкентда ўқув марказини тунамоқчи бўлган уч киши ушланди

Собиқ қўриқчи икки шериги билан аввал ишлаган ўқув марказига босқинчилик қилишни режалаштирган.