Ўзбекистон

Банк сирини ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин

Бу бўйича қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Банк сирини ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин

Жисмоний ва юридик шахсларнинг тижорат, банк, солиқ ёки суғурта сири ҳисобланган ахборотни ёки бошқа шу каби ахборотни ошкор қилганлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жиноий жавобгарликни белгиловчи қонун лойиҳаси эълон қилинди.

 

Унга кўра, кодекснинг қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор қилиш ёки ундан фойдаланишни назарда тутувчи 191-модда янги таҳрирда қабул қилинади.

 

Яъни, қонун лойиҳасида мазкур модда “Тижорат, банк, солиқ ёки суғурта сири ҳисобланган ахборотни ноқонуний тўплаш, ундан фойдаланиш ёки ошкор қилиш” деб номланмоқда.

 

Шунингдек, тижорат, банк, солиқ ёки суғурта сири ҳисобланган ахборотни ёки бошқа шу каби қонун билан қўриқланадиган ахборотни эгаси бўлган жисмоний ёки юридик шахснинг ёхуд ваколатли органнинг розилигисиз ноқонуний фойдаланиш ёки ошкор қилиш мақсадида ҳар қандай усулда олиш, тўплаш ёхуд ошкор қилиш – БҲМнинг юз бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

 

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

 

б) шахс томонидан ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда;

 

в) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

 

г) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, БҲМнинг икки юз эллик бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёхуд бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

 

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

 

б) мансабдор шахс томонидан;

 

в) уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

custom img

“Одамларимиз четга чиқиб ишлашига зарурат қолмайди” — Шавкат Мирзиёев

Президент иқтисодиётни янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифаларни белгилади.

custom img

Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи “сукут – розилик” тамойилига ўтказилади

Ариза белгиланган муддатда кўриб чиқилмаса, у тадбиркор фойдасига ҳал қилинган ҳисобланади.

custom img

Биринчи хато учун тадбиркорга жарима эмас, 10 кунлик муддат берилади

Президентимиз жарима маблағ йиғиш эмас, тартиб-интизом ва профилактикага хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.

custom img

Тадбиркорлар учун “контр-кафолат” тизими жорий этилади

10 миллиард сўмгача кредитда гаровнинг 75 фоизи давлат, Бизнесни кафолатлаш компанияси ва банклар томонидан таъминланади.

custom img

Янги тадбиркорларга 200 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади

Президент тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги ташаббусларни эълон қилди.

custom img

Ўзбекистонда 27 миллиард долларлик 105 та йирик лойиҳа бошланади

Жиззахдаги АЭС, Олмалиқдаги тўртинчи мис бойитиш фабрикаси, Янги Тошкент аэропорти ва янги автомобиль йўллари — мамлакатда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар қаторида.

custom img

Хоразм тадбиркорлар учун янги имкониятлар марказига айланмоқда — Президент

Хоразмга қисқа даврда 4 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиниб, 10 мингта янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди.

custom img

Тадбиркорлар “бизнесни бошлаш”дан “капитални кўпайтириш” босқичига ўтмоқда — Президент

Шавкат Мирзиёев Хоразмда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"