Иқтисодиёт

Бокуда Ўзбекистон — Озарбайжон бизнес-форуми бўлиб ўтди

Форумда нефть ва газ, кимё ва тоғ-кон саноатлари, фармацевтика маҳсулотлари ва маиший техникани ишлаб чиқариш соҳаларида йирик савдо шартномалари ва инвестиция битимлари имзоланди.

Бокуда Ўзбекистон — Озарбайжон бизнес-форуми бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифи арафасида, 21 август куни Боку шаҳрида икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралар, шунингдек, 250 дан ортиқ етакчи компаниялари вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.

 

Тадбирга Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Озарбайжон Иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов ҳамраислик қилди.

 

Тадбирда қайд қилинишича, мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 6 баробарга, жорий йил бошидан эса яна 40 фоизга ошди. Икки давлат раҳбарлари томонидан бошқа чоралар билан бир қаторда фармацевтика ва нефть-кимё маҳсулотлари, пластмасса буюмлар, полимерлар ва тоғ-кон саноати маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни кўпайтириш ҳисобига яқин йилларда бу кўрсаткични 1 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилганлиги таъкидланди.

 

Бугунги кунда Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокидаги 200 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

 

Айни пайтда автомобиль ишлаб чиқаришни кенгайтириш, Озарбайжонда пахта-тўқимачилик ва ипакчилик кластерларини ташкил қилиш, Ўзбекистонда қурилиш материаллари ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича бир қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёни бошлаб юборилган.

 

Форум якунлари бўйича нефть ва газ, кимё ва тоғ-кон саноатлари, фармацевтика маҳсулотлари ва маиший техникани ишлаб чиқариш соҳаларида йирик савдо шартномалари ва инвестиция битимлари имзоланди.

 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22−23 август кунлари давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлади.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"