Спорт

«Борса-келмас»да марафон уюштирилди

Америкалик ультрамарафончи жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини Орол денгизи фожиасига қаратмоқда.

«Борса-келмас»да марафон уюштирилди

 

2023 йил 17 сентябрь куни Экология вазири Азиз Абдуҳакимов va Prorun.uz югуриш мактаби асосчиси Андрей Куликов ташаббуси билан Орол денгизида давом этаётган экологик ҳалокатга эътибор қаратиш мақсадида спорт тадбири ўтказилди.

 

Тадбир доирасида америкалик машҳур ультрамарафончи Дин Карнасис Андрей Куликов билан биргаликда Оролдан 60 км узоқликда жойлашган, денгиз va бу минтақадаги сув ресурсларидан оммавий фойдаланиш натижасида қуриб қолган «Борса-Келмас» тракти ҳудудида 42 км 195 м масофага югурди. 

 

Марафондан кўзланган мақсад жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини Орол денгизи экологик фожиасига жалб қилиш, шунингдек, 19–23 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 2023 йилги сессиясида долзарб глобал экологик муаммоларга бағишланган муҳокамаларни қўллаб-қувватлаш va кучайтиришдан иборат. 

 

Инсонларни спорт va атроф-муҳитни муҳофаза қилиш байроғи остида бирлаштирган ушбу марафон жаҳон ҳамжамиятини сайёрамиз билан уйғун яшашга чақирувчи маёқ бўлди.

 

Экология вазирлигининг YouTube каналида марафоннинг жонли эфирини дунёнинг исталган нуқтасидан томошабинлар кузатиб боришди. Иштирокчилар марафончиларнинг пойга давомида босиб ўтган қадамлари йиғиндисини тахмин қилиб, Iphone 15 Prо ютиб олиш имконига эга бўлишди.

 

4 соат, 51 дақиқа, 18 сония давом этган марафон натижаларига кўра, Дин Карнасиснинг қадамлари йиғиндиси 43 420, Андрей Куликовники 44 860 бўлиб, жами 88 280 қадамни ташкил этди.

 

Маълумот учун, 2022 йилда Андрей Куликов Орол денгизи туби бўйлаб 42 км 195 м масофани 4 соат 9 дақиқада босиб ўтган. Орол денгизида ўтказилган марафон минтақадаги экологик вазиятга катта эътибор қаратди.

Бу йил спорт тадбирига дунёга машҳур америкалик ультрамарафончи Дин Карнасис қўшилди. U марафон оламидаги ажойиб ютуқлари, жумладан, 2005 йилда уйқусиз 80 соат 44 дақиқада 350 миль (560 км) масофани босиб ўтгани билан машҳур. Унинг иштироки тадбирнинг глобал аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиб беради.

 

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Терма жамоалар ўртасидаги баҳс “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

Бунга молиявий можаро ва мухлисларнинг муносабати сабаб бўлгани айтилмоқда.

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Ҳозирча унга нисбатан якуний жазо белгиланмаган.

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Футболчининг ўзи ҳам федерация белгилайдиган жазони қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.