Спорт

Бугун Ўзбекистонда илк бор бодибилдинг бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

Жорий йилнинг 4-6 октябрь кунлари Тошкентда "7SABER" бренди кўмаги асосида "Ҳумо Арена" спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Бугун Ўзбекистонда илк бор бодибилдинг бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

 

Бу ҳақда мазкур чемпионатга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. Қайд этилишича, мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этади.

 

Жаҳон чемпионати доирасида эркаклар ва аёллар учун мусобақада қуйидаги тоифалар тақдим қилинган: 

 

• "Бодибилдинг" – мускулларнинг энг катта ҳажмига эга спортчилар беллашадиган мусобақанинг энг машҳур тоифаси;

• "Атлет-физик" – бу тоифада спортчилар ўзининг машғулотлари, овқатланиш ва турмуш тарзини идеал жисмоний ҳолатига эришиш учун тузадилар;

• "Фитнес-физик" – бу тоифада қадди-қомат, эластиклик, нафислик, техника ва эстетика баҳоланади, бундан ташқари акробатика элементлари ҳам ҳисобга олинади;

• "Модел-физик" – бу тоифада спортчилар мақбул мушаклар массасига эга келишган тана тузилишларини намойиш қилишлари керак;

• "Спорт-физик" – бу тоифада тананинг вазни, тузулиши ва жисмоний ҳолати ҳисобга олинади. 

 

Аввалроқ Ўзбекистонда янги спорт ташкилоти – Функционал кўпкураш федерацияси ташкил этилгани  ҳамда Қозон шаҳрида биринчи МДҲ ўйинлари бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилганди.

 

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"