Ўзбекистон

Бухорода “Nexia-3” икки букланиб қолди — видео

Ҳайдовчи машинани юқори тезликда бошқарган ва кўча муюлишида тўсиққа учраган.

Бухорода “Nexia-3” икки букланиб қолди — видео

Бухорода “Nexia-3” автомашинаси икки букланиб қолди. Вафот этган ёхуд оғир жароҳатланганлар йўқ, дея маълум қилди вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати бошлиғи Улуғбек Шукурлаев.

 

Таъкидланишича, ҳолат икки кун илгари Бухоро шаҳридаги Қизилқум кўчасида содир бўлган. “Nexia-3” автомашинаси эгаси, фуқаро Ю.С. автомашинани юқори тезликда бошқарган ва кўча муюлишида тўсиққа учраган. Кучли зарбали уриниш оқибатида воқеа жойининг ўзида “Nexia-3” тенг ўртасидан букилиб кетган.

 

"Биз воқеа содир бўлган вақтнинг ўзида ҳайдовчига ёрдамга шошдик. Ҳайдовчи оғир жароҳатланмаган. Енгил тан жароҳати олган экан. Аҳоли гавжум жойда ҳайдовчининг эътиборсизлиги, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслиги бундан ҳам оғир оқибатларни келтириб чиқариши, ўзига ёхуд ўзгалар ҳаётига дахл қилиши мумкин эди", — дейди фуқаролардан бири.

 

Улуғбек Шукурлаевнинг сўзига кўра, ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Марказ 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим ва реабилитация хизматларини кўрсатади.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари болалар фаровонлигини таъминлаш учун ҳукуматлар, бизнес вакиллари, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини қайд этди.

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

Фуқаро автомобилга урилганига қарамай, ҳаракатини давом эттирган, бироқ ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Йўловчилар тўпланишини камайтириш учун поездлар ҳаракати интервалларини қисқартириш чоралари кўрилмоқда.