Жамият

Фуқароларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган "уддабуронлар" ушланди

Чимкент давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига уларнинг ҳар биридан 1 200 АҚШ долларидан жами 2 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Фуқароларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган "уддабуронлар" ушланди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тергов ўтказилди.

 

Қайд этилишича, терговга қадар текширувда, тумандаги умумий ўрта таълим мактаб директори М.Б. фуқаро М.М. билан олдиндан тил бириктириб, икки нафар фуқарони танишлари ёрдамида Қозоғистон Республикаси, Чимкент давлат университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Эвазига эса уларнинг ҳар биридан 1 200 АҚШ долларидан жами 2 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар қилишича, департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Бектемир туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бу жиноий иш фош этилди. Аниқланишича, Ўзбекистон миллий университети магистратура босқичи талабаси О.Р. фуқаро О.га  ўзини деканат ходими сифатида таништириб, унинг Қозоғистон Республикаси олийгоҳидаги ўқишини Ўзбекистонга кўчириш, университетнинг 2-курсига қабул қилингани ҳақида буйруқ чиқартириб бериш ҳамда ўқитиладиган фанлардан баҳо қўйдиртириш эвазига 1 000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда 2.000 доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ўқитувчи, Тошкентда фуқарони Қирғизистонга ўқишга киритиб қўйиши учун ундан 3,5 минг доллар сўраган шахс қўлга тушгани, Андижонда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган институт ҳисобчиси ва талаба ҳамда Қорақалпоғистонда 29 нафар абитуриентни 83 минг АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.