энг долзарб

"Chevrolet Onix" автомобили қачон чиқиши маълум бўлди

"Onix" автомобили сотуви 2022 йил охири, 2023 йил бошида йўлга қўйилиши режалаштирилган.

"Chevrolet Onix" автомобили қачон чиқиши маълум бўлди

 

 

Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда “Chevrolet Onix автомобили сотувга чиқди” деган мазмундаги видео юзасидан "UzAuto Motors" муносабат билдирганди.

 

"UzAuto Motors" компанияси ахборот хизмати маълум қилишича, "Onix" автомобили сотуви 2022 йил охири, 2023 йил бошида йўлга қўйилиши режалаштирилган.

 

Қайд этилишича, жорий йилнинг август ойида "Chevrolet Onix" va "Chevrolet Traker 2" автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Асакадаги заводда зарурий ишлар олиб борилган.

 

"Chevrolet Onix" автомобилининг биринчи партияси ишлаб чиқарилгандан сўнг, олти ойлик синов муддатидан ўтиши керак. Автомобиллар турли хил иқлим шароитида, ҳар хил йўлларда синовдан ўтказилади. "Onix" автомобилларини серияли ишлаб чиқариш фақат тўлиқ тестдан ўтгандан кейингина бошланади.

 

Маълумот учун, "Chevrolet Onix" ва "Tracker" битта платформада йиғилади. Янги платформани жорий этиш дастури янги ишлаб чиқариш тизимига ўтишни, автомобиллар қисмларини маҳаллийлаштирилиш ва мослаштиришга имкон беради.

 

Эслатиб ўтамиз, “UzAuto Motors” ижтимоий тармоқлардаги миш-мишларга изоҳ берганди.

 

Аввалроқ  Ўзбекистонда "Chevrolet Onix"нинг баҳоси қанча бўлиши, "UzAuto Motors" "Chevrolet Onix" ҳамда "Tracker" автомашиналарини йиғишни бошлагани, "UzAuto Motors" "Spark" ва "Lacetti" автомобилларини вақтинча ишлаб чиқариш тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"