энг долзарб

Давлат бошқарувларида қариндош-уруғчиликка чек қўйилиши мумкин

Агар бу тартибга амал қилинмаса БҲМнинг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жаримага тортилади.

Давлат бошқарувларида қариндош-уруғчиликка чек қўйилиши мумкин

 

Айни вақтда непотизм(қариндош-уруғчилик)нинг олдини олиш ва унга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган.

 

Маълумотларга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

 

Лойиҳада ўзаро яқин қариндош (тўғри шажара) ва қуда-андалар, ён қариндош (ён шажара) ҳамда қариндошлик риштасига эга бўлган бошқа шахсларнинг бир давлат ташкилоти ва унинг тузилмаларида бирга хизмат қилишни тақиқлаш, бундай ҳолатларга йўл қўйилган тақдирда эса жавобгарликка тортилиш таклиф этилмоқда. 

 

Ўзаро яқин, ён ёки бошқа қариндошлик муносабатларига эга, шунингдек, қуда-анда бўлган шахсларнинг бир давлат ташкилоти ва унинг таркибидаги тузилмалардан бирида ишласа бу ҳақида иш берувчига маълумот бериши зарур. Яъни иш фаолиятида иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилаётганлиги ҳақида маълум қилиши талаб этилади. Агар бу тартибга амал қилинмаса БҲМнинг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жаримага тортилади.

 

Бундан ташқари, агар шундай ҳол кузатилса, яъни бири иккинчисига бўйсинувчи ташкилотларда ишловчилар орасида қариндошлар борлиги маълум бўлса ва бундан иш берувчи ҳам хабардор бўлса, ўша вақтдан бошлаб мазкур ходимларни ишлаб келган ишига, лавозимига тенг бошқа иш ёки лавозимга ўтказиш чоралари кўрилиши мажбурийдир. Агар бу тартиб бузилса БҲМнинг йигирма беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

 

Маълумот учун: жамоатчилик муҳокамаси 2021 йил 30 ноябрга қадар давом этади.

 

Аввалроқ бюрократияга йўл қўйган 38 нафар амалдорга интизомий чора кўрилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.