Жамият

Ўзбекистонда бюрократияга йўл қўйган 38 нафар амалдорга интизомий чора кўрилди

Адлия вазирлиги томонидан 29 та вазирлик ва идораларнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатида бюрократик тўсиқларни қисқартириши бўйича фаолияти ўрганилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистонда бюрократияга йўл қўйган 38 нафар амалдорга интизомий чора кўрилди

 

 

Қайд этилишича, вазирлик ва идоралар томонидан президентнинг тегишли фармони талаблари бузилганлиги, айрим тадбирлар ижроси таъминланмаганлиги аниқланди.

 

1 июндан 18 турдаги маълумот ва ҳужжатларни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш бекор қилинганига қарамай 3 256 та ҳолатда ҳужжатлар аҳолидан талаб қилинган.

 

Ўрганиш якунида аҳолидан ортиқча ҳужжатларни талаб қилган 9 та вазирлик ва идораларнинг раҳбар ходимлари МЖтК 2155-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди:

 

– Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;
– Инновацион ривожланиш вазирлиги;
– Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
– Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;
– Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги;
– Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги;
– Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги;
– Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси;
– Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси.

 

Аниқланган қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида вазирлик ва идораларга 21 та тақдимнома киритилган. Натижада, давлат органлари ва ташкилотларининг 38 нафар масъул ходимларига интизомий жазо чоралари қўлланилган.

 

"Адлия вазирлиги томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлардаги, шу жумладан, Президент ҳужжатларидаги ҳар бир топшириқ ва уларнинг назорат бандлари ижроси алоҳида назоратга олинган", — дейилади хабарда.

 

Аввалроқ Самарқанддаги айрим театр мансабдорларига жиноий иш қўзғатилгани, Қорақалпоғистонда транспорт вазири ва ҳоким ўринбосари жаримага тортилгани, Самарқанддаги давлат муассасаларида 563 миллион сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқлангани ҳамда аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"